ЁШЛАРДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК ЁШЛАРДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov
Нигина Мирзаева

Abstract

Мақолада фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ва улар ўртасида корпоратив ҳамкорлик тизими ва унинг механизмини юзага келиши куриб чиқилган.


Иқтисоднинг инновацион ислоҳотлари ва модернизациясига бағишланган тадқиқотларнинг таҳлилларида инновацион ривожланишнинг замонавий босқичдаги бош муаммолари берилган. Бу биринчидан, инновацион стагнация сабабларига муносабатларнинг ҳаддан зиёд хилма-хиллиги, иккинчидан, бу стагнацияни бартараф этишга бўлган ёндашувларда яхлитликнинг йўқлиги эканлиги қайд этилади.
Ҳукумат даражасида жаҳон технологик йўналишига қарата иқтисодий курсни ўзгартириш зарурияти англанилганидан сўнг олий таълим тизимида кескин бурилиш юзага келди. Инновацион ишлаб чиқариш ва инновацион бошқарувда тегишли мутахассис ва қобилиятга эга бўлган кадрларнинг етишмовчилиги, айрим ижтимоий, иқтисодий муаммоларни ҳал этишда “психологик тайёр эмаслик қопқони” муаммосини вужудга келтирди. С.Н.Сильвестров, И.Н.Риковаяларнинг берган таърифига кўра, мазкур қопқон “психологик характердаги муаммоларнинг мажмуасидир, яъни скептицизм (ҳеч нарсага ишонмаслик) ва нигилизм (ҳамма нарсани инкор этиш) ёки аксинча, қониққанлик, сокинлик, таваккал қилишга интилиш йўқлиги, ўзгаришни хоҳламаслик янада такомиллашишга интилмаслик”кабиларни ўз ичига олади [1].
Усмонов Б.Ш. томонидан таклиф этилаётган олий таълим муассасаларини
инновацион ривожланиш модели иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаларининг инновацион ривожланиш модели сифатида:
1) ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрлаш,
2) илмий тадқиқот ва инновацион ишланма яратиш тизимидаги 2 та асосий функцияси эътироф этилади. Улар илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишгача бўлган босқичларни ўз ичига олади.
Ушбу модел фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ва улар ўртасида корпоратив ҳамкорлик тизими ва унинг механизмини юзага
келтиради. Ушбу модел бир томондан ОТМни инновацион циклнинг барча босқичларида, яъни инновацияларни яратиш, кенг тарғиб қилиш ва жорий этишни ўз ичига олса, иккинчи томондан эса, инновацион жараённинг барча иштирокчилари билан ўзаро ҳаракатдаги натижага эришади.
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда таклиф этилган инновацион технология ва ғоялар илмий жиҳатдан таҳлил қилинганда, миллий хавфсизликка таҳлика солувчи глобал омиллар аниқланди. Бундан келиб чиққан ҳолда илмий таълим соҳасида фақатгина инновацион таваккал ва тўсиқларни ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида қайд этилди.
Бундай турдаги энг кўп учрайдиган муаммоларга қуйидагилар мансуб:
- илмий муассаса ва ОТМларни глобал муаммоларни ҳал этишда ўз иқтисодий ва технологик жиҳатдан рақобатбардош ишланмаларни таклиф қилишга қобилиятсизлиги;
- давлат томонидан ИТИга ажратиладиган бюджет маблағларини ишлатишнинг камлиги;
- фанда шаклланган авлодлар ўртасидаги алоқани узилганлигини бартараф этиш муаммоси ҳал этилмаганлиги;
- бизнес ва ҳуқуқ соҳасида тайёрланган мутахассисларнинг сони кўплиги ва инновацион жараёнларни қамраб олувчи соҳалар бўйича мутахассислар сони камлиги.
Ҳозирги замон ривожланиш босиқичида миллий инновацион тизимлар аксарият ҳолларда янги билимларни яратиш, ривожлантириш, сақлаш ва тарқатиш ҳамда уларни технология, маҳсулот ва хизматларга айлантириш бўйича фаолияти амалга ошириладиган давлат, хусусий, ижтимоий ташкилотларнинг ўзаро ҳаракатларнинг мажмуаси сифатида тавсифланади [2]. Бунда асосий вазифалар сифатида бош “ижрочи”ларнинг аниқлаш ҳамда уларнинг инновацион соҳасидаги роли ва вазифаларини белгилашдан иборат бўлади. Бунда МИТ иштирокчилари сифатида илмий тадқиқот сектори ўз ичига академик ташкилот, амалий институт (тадбиркорлик сектори) ва муассаса ташкилотлари (давлат сектори) бўлган ОТМ ва илмий тадқиқот муассасаларини ўз ичига олади.
Инновацион соҳа бўйича 21 асрнинг бошида Нюкасл университети профессори Гендри Итсковитс ва Амстердам университети профессори Лоййет Лейдездор яратган “Уч қатламли спирал” модели кенг тарқалди. “Уч қатламли спирал” модели иқтисодиётининг 3 та асосий институти бўлган ҳокимият, бизнес ва университет ўртасидаги чизиқли ўзаро таъсирдан янада ривожланган бўлиб, қуйидаги уч манбага асосланади:
1. ОТМнинг бизнес ва ҳукумат билан ўзаро боғлиқликда иқтисодий инновацион ролини кучайиши;
2. Давлатнинг ташаббуси билан ташкиллаштирилмаган, аммо илм-фан, бизнес ва давлатни ҳамкорликка бўлган интилишининг инновацион механизмга айланиши;
3. Бошқа мавжуд вазифаларниилмий тадқиқот муассасаларининг ҳар бири қисман ўз зиммасига олиши.
“Уч қатламли спирал” моделида ОТМ инновацион жараённинг бошланғич нуқтаси, янги билим ва технологияларни генератори сифатида намоён бўлади. Улар давлатнинг инновацион салоҳияти ва миллий иқтисоднинг рақобатбардошлигини белгилаб беради.
Ўзбекистонда айнан ўхшаш ҳолат кузатилди: глобал таҳликаларни аниқ англаш ҳокимият тузилмаларини прогрессив турдаги иқтисодни жадаллашган ривожига қаратилган фаол ҳаракатларга йўналтирди.
1-чизма. МИТ иштирокчилари ва вазифаларининг узаро богликлиги[3]
Иқтисодиётни модернизациялаш жараёни ўз навбатида олий таълим тизимида юқори малакали ва рақобатбардош малакали кадрлар тайёрлашни,
шунингдек, инновацион ғоялар ва технологияларнинг қудратли манбаини шакллантиришни талаб қилмоқда:
1. Кўпчилик йўналишларда заифлашган тармоқли илмий-тадқиқот институтлари тизимини янги сифат даражада алмаштиришга қобилиятли бўлган, асосан фанлараро йўналишлардаги инновацион, амалий тадқиқотчилик тармоғини ривожлантириш зарур. Бу саноат корпорациялари, илмийишлаб чиқариш бирлашмалари ва академик фан ўртасидаги билимлар трансферини шакллантирилишини таъминлайди.
2. Мамлакат тараққиётининг инновацион йўли, шунингдек, инновацион тадбиркорликни жиддий фаоллаштиришни, тегишли инновацион тузилмалар тузиш амалиётини кенгайтириш механизмларини амалга оширишни тақазо этади.
Миллий инновация иштирокчилари
Миллий инновацион тизим вазифалари
Хукумат
Бизнес сектор
Технологиялари алмашинуви буйича ташкилотлар
Илмий тадқиқот сектори
Хорижий хамкорлар
Қонунчилик ва меъёрий базани таъминлаш
Инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш
Инсон капиталини ривожлантириш
Юқори технологиялар ривожини қуллаб-қувватлаш
Илмий тадқиқот фаолиятни ташкил этиш
3. Инновация технологик модернизация тамоилларни белгилайдики, бу корхоналар талабларига мос келувчи мутахассисларни тайёрлашнинг янгича сифатини ҳам талаб қилади. Янги кадрлар эртанги кун технологиялари билан ишлашга йўналтириладилар. Уларнинг тайёрланишини ОТМ профессор- ўқитувчиларини етакчи тадқиқотларга жалб қилишсиз, талабаларнинг бундай ишларда шахсий иштирокларини амалиётисиз амалга ошириб бўлмайди.
ОТМ фаолиятини ўрганиш ва таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорликларни йўлган қўйишни ташкил этиш бўйича эришилган ютуқларни
таҳлил қилиш ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг ОТМ фаолиятини ўрганиш асосида шундай хулоса, қилиндики, ОТМ мамлакат ривожланишининг асосий бўғинини ташкил этади. Барча ишлаб чиқариш тармоқлари ва муассасаларнинг барқарор ривожланиши стратегиясини ОТМ фаолияти асосида белгиланади ва шунинг учун олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида узвий боғлиқликнинг бўлиши жамиятнинг барқарор ривожланишини кафолатлайди.
ОТМда фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ҳамкорликларни ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда мазкур тизим асосида ОТМ ва ЎзР ФА тизимидаги илмий тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасаларни ўз таркибий тузилмасига олган “Ўқув илмий комплекслар” яратилишига сабаб бўлмоқда. Ўқув илмий комплексларнинг ташкил этилиши ОТМларида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан бирга иқтисодиётни барқарор ривожланишига хизмат қилувчи технологияларнинг яратилишига хизмат қилади.
Шунинг учун ОТМ ишлаб чиқариш йўналишлари, илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг методик маркази сифатида акс этиши керак. Чунки олий таълим тизимида тайёрланган мутахассислар тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказларига боради ва фаолият юритишади. Айнан ана шу ўринда ОТМнинг ўрни ва ишлаб чиқариш ҳамда муассасалар қайси ОТМда тайёрланган мутахассис кадрларга эҳтиёж сезиши аниқ бўлади. Демак, корхона ва муассасанинг иқтисодий барқарор ривожланиши ОТМда тайёрланадиган юқори малакали мутахассис кадрларга ва уларнинг тайёрланиш ҳолатига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунга асосан ОТМнинг моддий техник базасини замон талаблари даражасида шакллантириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг механизмини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Никитская Е.Ф. Концепция управления инновационным потенциалом территориальных субъектов рынка [Электронный ресурс] //Интернет-журнал «Науковедение». - 2012. № 4(13). URL: htp://naukovedenie.ru/sbornik6/4.pdf.)
2. Национальные инновационные системы в России и ЕС. Серия «Инновационное развитие и коммерциализация технологий в России и странах ЕС: опыт, проблемы, перспективы». – М.: ЦИПРАН РАН, 2006. – 280 с.
3. Усмонов Б.Ш. Олий таълимнинг инновацион фаолияти ва уни иктисодиёт ривожланишдаги урни. Иктисодиёт ва таълим журнали. 2018, № 1. 9-14 б.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A., & Мирзаева, Н. (2019). ЁШЛАРДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(2), 3. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/52