ИЧКИ АУДИТ СИФАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ ИЧКИ АУДИТ СИФАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ҳар бир аудиторлик ташкилотида у томонидан кўрсатиладиган хизматлар аудиторлик фаолиятини тартибга солиб турувчи қонунчилик меъёрларига мос равишда ўтказилишини таъминловчи ички сифат назорати тизими ташкил қилиниши ва такомиллаштириб борилиши лозим. Бу сифат назорати тизими таркибига аудиторлик ташкилотдаги ички назоратни таъминловчи тамоиллар ва ички стандартлар киритилиши лозим.
Ҳозирги пайтда аудит сифатини ошириш ва уни назорат қилишнинг икки босқичи мавжуд, булар:
-аудитнинг ички сифат назорати
-аудитнинг ташқи сифат назорати
Назоратнинг бундай тури бошқа иқтисодий фаолият турларига нисбатан аудиторлик тармоғи учун жуда аҳамиятли ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, агар аудиторлик фаолиятида кўрсатиладиган барча хизматларни товар деб оладиган бўлсак, аудиторлик ташкилотларида ички сифат назорати тизими яратилиши сифатли товар ишлаб чиқариш учун асосий унсур дея оламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сонли Қарорида аудиторлик фаолиятининг янада ривожланишига, бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун аудиторлик хизматларининг аҳамиятини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида аудиторлик ташкилотлари иши сифатини назорат қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас, бу лицензияловчи органнинг ҳуқуқий таъсир чоралари чеклангани шароитида сифатсиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳолларига ва аудиторларнинг инсофсиз хатти-ҳаракатларига нисбатан тезкор чора кўриш имконини бермаётганлиги келтириб ўтилган[1].
Аудитнинг ички сифат назорати аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Ички сифат назорати бошқа назорат турлари каби ўз ичига бир қатор элементларни олади.
Аудиторлик ташкилотларида ички аудит сифатини таъминловчи тизимни ташкил қилиш ва фаолият давомида фойдаланиш улар кўрсатадиган хизматларнинг аудиторлик фаолияти миллий стандартларига, аудитор иши сифатини назорат қилиш тамоилларига мос ҳолда олиб борилишини таъминлайди[2]..
Ташкилотнинг фаолияти аудиторлик фаолияти стандартларига мос бўлиши учун аудиторлик ташкилотида ички назорат тизими жорий қилинган бўлиши лозим. Ўз ўрнида ташкилот томонидан ички назоратни таъминлаш учун ишлаб
чиқилган ички стандартлар мамлакатимиз аудит қонунчилигига, стандартларига ва тамоилларига мос бўлиши лозимдир.
Аудиторлик ташкилотлари, жумладан индивидиул аудиторлар аудитни ўтказиш ва бошқа профессионал хизматларни кўрсатишда аудит қонунчилигига ва стандартларга мос равишда ўзлари ишлаб чиқган махсус тамоиллар ва аниқ белгиланган амаллардан текширувлар давомида фойдаланишлари лозим.
Аудиторлик ташкилотларида ички сифат назорати тизими қуйидагилар асосида ташкил қилинади:
-ташкилотдаги ходимларга ўз мажбуриятлари тақсимланиши лозим. Аудиторлик текширувларида ишларни тақсимлаш тартибини назарда
тутувчи жадвал ишлаб чиқилиши лозим;
-ташкилотда ички сифатни таъминловчи талабларни ишлаб чиқиш ва уни бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
-аудиторлик текширувларида аудит амалларини бажариш сифатини назоратини ишлаб чиқиш.
Аудиторлик ташкилотларида ички сифат назоратини таъминлашнинг учта тури мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:
-дастлабки назорат;
-жорий назорат;
-келгуси назорат.
Ички аудит сифати назоратини амалга ошириш тартибини қуйидаги
жадвалда кўришимиз мумкин:
Даража
Назорат
турлари
Стандартлаштиришнинг сифати
Аудиторлик текшируви сифати
Мижоз корхоналар базасининг сифати
Дастлабки
Янги стандартларни ишлаб чиқиш
Аудитни режалаштириш
Мижозларни танлаб олиш
Жорий
Мавжуд стандартлардан фойдаланиш
Текширувни амалга ошириш
Аудитнинг мақсади ва муаммоларини мижоз томонидан тушуниши
Келгуси
Стандартларни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш
Аудитни умумий сифатига баҳо бериш
Текширувлар якуни бўйича мижоз билан муносабатлар 1-жадвал. Ички аудит сифати назоратини амалга ошириш тартиби[3].
Дастлабки ички сифат назорати аудиторлик текшируви бўйича вақт, харажат сарфини ҳисоблашда ва аудиторлик режасини тузиш жараёнида амалга оширилади. Текширувни амалга оширувчи ходимларга кўрсатмалар аудиторлик дастури кўринишида берилади. Бу ерда, жорий сифат назорати аудиторлик текшируви рахбари томонидан ўзининг қўл остидаги ходимлари ишини назорат қилишдан иборат. Аудит сифатини назорат қилиш вазифаси юклатилган малакали ходимлар аудиторлик амалларини нотўғри бажариш холлари аниқланган тақдирда
аудиторлик текшируви рахбари ушбу ходимни бошқасига алмаштириши мумкин.
Маълумки аудиторлик ташкилотининг рахбари ташкилотдаги бошқарув бўлимининг аъзоси ёки мулкдоларидан бири саналиб, ташкилот номидан аудиторлик ҳулосаларига имзо чекиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Аудиторлик ташкилотининг рахбари аудиторлик ҳулосаси тузиш учун асос бўлган барча мухим маълумотлар ҳақида хабардор бўлиши лозим. Аудиторлик ташкилоти рахбари аудиторлик сертификатига эга бўлишидан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда назоратдан ва имтихонлардан ўтиб туриши лозим[4].
Аудиторлик ташкилоти рахбари томонидан аудиторлик текшируви аввалида текширув учун катта аудиторларни тайинланиши лозим, шунингдек ушбу ходимлар аудиторлик режасига киритилиши керак[5].
Текширув давомида шунингдек аудитор ёрдамчилари ҳам ўзларига топширилган вазифаларни назорат қилиб туришлари лозим (current control). Бунинг маъноси шундан иборатки, ёрдамчи аудитор текширув давомида ўзлари бажарган ишларни қайта текшириб туришларини, корхонадаги бухгалтерия ходимларига керакли ва аниқ кўрсатмалар, шунингдек аниқланган камчиликлар юзасидан маслаҳатлар беришни, ва бу ходимларга нисбатан малака жихатдан кам бўмасликни тақозо қилади. Шу асосда аудиторлик ташкилотлари ўз хохишларига кўра бошқарув тизимини ишлаб чиқишлари мумкин фақатгина бунда қуйидаги иккита талаб бажарилиши лозим: биринчидан –бошқарув тизими орқали аудит амаллари ва унинг натижалари етарли даражада ишончли ва ҳаққоний бўлишини таъминлаши лозим; иккинчидан –тизим ташкилотдаги бошқарув поғонаси, яъни рахбардан тортиб ёрдамчи аудиторгача тақсимланган масулиятлар аудиторлик ташкилотида керакли сифатни ва ички назоратни таъминлай олиши лозим.
Бошқариш вазифаси юклатилган ходимлар аудиторлик текшируви давомида қуйидаги назорат функцияларини бажаришлари лозим: -текширув давомида вужудга келган бухгалтерия ҳисоби ва аудитга доир маълумотларни жамлаш ва саволларни кўриб чиқиш; -ходимлар ўртасида пайдо бўлган тортишувларни ечимини топиш, уларга маслахатлар бериш.
Юқорида санаб ўтилган талаблардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда аудиторлик касбига бўлган эътиборнинг ошишига, аудиторлик бозорининг ривожланишига ва энг асосийси аудиторлик хизматлари сифатини таъминлашига эришищ учун аудиторлик текширувларининг хар бир босқичида сифат назорати таъминланиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сонли
2. ҚарориЎзбекистон Республикаси АВ №811 03.09.1999 й. рўйхатга олинган 5-сон "Аудитор иши сифатини назорат қилиш" аудит миллий стандарти. 3. Манба: Соболева Н.Г. “Внутрифирменные стандарты как условие повышения качества аудита” диссер.кан.эко.наук , Санкт-Петербург, 2008 г.
4. “Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги“ Низомни тасдиқлаш ҳақида(ЎзР АВ 03.09.2007 й. 1709-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 01.08.2007 й. 73-сон Буйруғи).
5. Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири) 2000 й. 26 май