ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБОТ ДАВРИ ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ АМАЛИЁТИ ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБОТ ДАВРИ ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ АМАЛИЁТИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov

Abstract

мазкур илмий мақолада акциядорлик жамиятларида тақсимланмаган фойдани шакллантириш манбаларининг услубий жиҳатлари ва унинг ҳисобини ташкил қилишнинг назарий асослари келтирилган бўлиб, унда акциядорлик жамиятларида тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича тавсиялар келтирилган.


Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантишда унинг соҳалари бўйича ислоҳотларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ривожланишнинг ушбу босқичида иқтисодиётнинг муҳим бўғини бўлган бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга Президентимиз томонидан Олий Мажлисга мурожаатномасида таъкидлаб ўтканларидек, “Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил давомида бу борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди.”[1] Мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш, уларнинг объектлари бўйича тадқиқотлар олиб борилганига қарамай бугунги иқтисодий шароитда ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналар мисолида алоҳида тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Тадқиқотлар олиб борилмаганлиги боисидан ушбу йўналиш бўйича, яъни ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарда тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш бугунги кунда долзарб масалалардан бири деб ҳисоблаймиз. Хўжалик юритувчи субъектларда хусусий капитал таркибида ҳисобга олинадиган 8710 – “Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” ҳамда 8720 – “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётлари бўйича ҳисоб-
китобларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу 8710 – “Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” ҳисобот даврининг соф фойдаси акс эттирилади ҳамда унинг услубий асослари қуйдагича қайт этиб ўтилган [2]. Ҳисобот даври давомида сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизматлар)дан олинган даромадлар бўйича ҳисобот даври учун солиқлар ва мажбурий ажратмалар, дивидендлар тўлаб берилади. Юқоридаги фикримизни тасдиқлаш мақсадида акциядорлик жамияти маҳсулотини 2018 йил декабрь ойининг 25 санасида 100 000 000 сўмга сотди. Ушбу хўжалик жараёнига ўша вақтнинг ўзида қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилди, яъни:
Д-т 4010.-Олинадиган счётлар ёки 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар - 100 000 000 сўм
К-т 9010-“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” счёти- 100 000 000 сўм
Шу сотилган маҳсулот таннархи 80 000 000 сўмни ташкил қилади, яъни:
Д-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” счёти – 80 000 000 сўм
К-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти – 80 000 000 сўм.
Даромад билан фойда ўртасидаги фарқ, яъни 20 000 000 сўм тақсимланмаган фойда счётга боради .Хўжалик муомаласидан келиб чиққан холда йил давомида кўрилган фойда ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд ҳисобланади ҳамда берилади.
Дивиденд ҳисобланганда бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади.
Д-т 8710-“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти
Кт 6610-“Тўланадиган дивидендлар” счёти
Ҳисобланган дивидендлар бўйича солиқлар ҳисобланганда бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти
Дивиденд таъсисчиларга тўлаб берилганда эса бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 5010-“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар ёки 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар. Юқоридаги шартли маълумотлар асосида агар 2019 йил январь ойида корхонанинг юқоридаги сотилган махсулотининг 50 000 000 сўмлик маҳсулот яроқсиз маҳсулот деб топилди ҳамда акциядорлик жамиятига қайтариб берилди. Корхона эса ўтган йили кўрилган фойда ҳисобидан дивиденд бериб бўлган. Қайтиб келган махсулотга бухгалтерия узатмаси берилди: Д-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти К-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”; Ўртада юзага келадиган 40 000 000 таннарх қиймати ҳамда кўрилган даромадни ҳисобдан чақарилда, бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади Д-т 9040-“Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти – 50 000 000 сўм
К-т 5010-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар ёки 4010-“Олинадиган счётлар” счёти - 50 000 000 сўм Маҳсулот сотишдан олинган даромад ҳамда таннарх ўртасидаги 10 000 000 сўм фойдага нисбатан тўланган дивидендга даво кўзғатиш керак. Бунда биз томонимиздан қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилиши таклиф этилади, яъни, Д-т 4860- “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” К-т 8710-“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида Тўлаганда эса, қуйдагича бухгалтерия узатмаси берилди, Д-т 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар К-т 4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”.Агар корхона томонидан дивиденд таъсисчиларга тўланмаган бўлса, ушбу суммага қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилади Д-т 6610 -“Тўланадиган дивидендлар” счёти К-т 8710-“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан акциядорлик жамиятларида таъсисчилар (акциядорлар) билан ҳисоблашувлар ва тақсимланмаган фойда ҳисобини аниқлигини таъминлаш субъект бошқарувига хусусий капитал билан боғлиқ қарорлар қабул қилишида самарали ёрдам беради. Зеро, корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилишда ишончли ахборот манбаларининг ўрни ниҳоятда катта бўлиб, бунда тақсимланмаган фойда ҳисоби бўйича маълумотлар ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлилида асосий ўринни эгаллайди. Ишончли маълумотларга асосланган таҳлил эса, бошқарувни келгусида субъектнинг ривожланиш стратегиясини белгилашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги хулосамизни тастиғи сифатида акциядорлик жамиятларида йил якунида даромадларни тан олингандан сўнг сотилган махсулотларни бир қисми қайтиши кўзда тутилиши муносабати билан фойдани камайишига олиб келади ва ўз навбатида тўланиши керак бўлган дивидендлар ёки тўланиб бўлинган дивидендларни қайтариш ёки тўғрилаш мақсадида тақсимланмаган фойда счётини даъво счётига боғлаш тўғрисида услубий тавсиялар натижасида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ортиқча тўловларни олдини олишга эришилади
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабрь.
2. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти БҲМС-21-сон. “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”. (Адлия вазирлиги 2003 йил 12 ноябрда 1181-1-сон, 2009 йил 25 майда 1181-2-сон, 2017 йил 30 майда 1181-3-сон ўзгартириш билан).


 

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A. (2019). ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБОТ ДАВРИ ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ АМАЛИЁТИ. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(2), 3. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/51