РИВОЖЛАНИШНИ ИННОВАЦИОН ЙЎЛИГА ЎТИШ – ИҚТИСОДИЙ ҲАВФСИЗЛИК СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИДИР РИВОЖЛАНИШНИ ИННОВАЦИОН ЙЎЛИГА ЎТИШ – ИҚТИСОДИЙ ҲАВФСИЗЛИК СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИДИР

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov

Abstract

Мамлакат иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашда инновацион иқтисодиётнинг аҳамияти каттадир. Шундан келиб чиққан ҳолда, мақолада Ўзбекистон Республикасида инновацион иқтисодиётни шакллантиришни асосий йўналишлари ўрганилган.


Ҳар бир мамлакатни, жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви шароитида, иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш стратегиясини асосий йўналишларидан бири – иқтисодиётни инновацион ривожлантириш йўлига ўтказишдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор суръатларда ривожлантиришнинг асосий вазифаси мамлакат иқтисодиётини фан-техника ютуқлари асосида таркибий модернизациялаш, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантиришдан иборат.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган: экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш инновацион фаолиятни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.1
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Халқ сўзи, 2017 йил,
8 феврал, № 28.
Иқтисодиётни модернизациялаш, аввало, мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучларини фан-техника ютуқлари асосида такомиллаштириш, саноатнинг технологик даражасини тубдан ошириш, иқтисодиётнинг анъанавий тармоқларини технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш орқали уларнинг инновацион фаоллигини ошириш билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
Инновацион фаоллик ва ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик даражаси ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли, уларни алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас. Технологик жиҳатдан қолоқ иқтисодиёт инновацион фаолликни қабул қила олмайди. Шунинг учун ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида ишлаб чиқариш тармоқларининг технологик даражасини тубдан оширмай туриб, миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини таъминлаб бўлмайди. Ушбу муаммони амалиётда юқори самарадорликни намойиш этаётган ривожланган мамлакатларнинг замонавий технологияларини самарали ўзлаштириш орқали ҳал этиш мумкин.
Бунинг учун инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада, кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади. Булар албатта ишлаб чиқариш корхоналаримизнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали инновацион фаолиятни янада ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатнинг инновацион тараққиёти унинг миллий инновация тизимининг шаклланишига ва ривожланишига боғлиқдир. Миллий инновация тизими – мамлакат ҳукумати томонидан янги технологияларни яратиш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган инновацион жараёнга таъсир этишга қаратилган сиёсатни шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи институтлар мажмуасидир.
Юқори инновацион фаолиятга эришган, ривожланган мамлакатларнинг миллий инновация тизимларини шаклланиш ва ривожланиш тарихини ўрганиш шуни кўрсатадики,2 миллий инновация тизимлари аксарият ҳолларда технологик укладлар алмашинадиган даврда шаклланади. Миллий инновация тизимлари шаклланаётган бошланғич даврда инновацион фаолият субъектлари ўртасидаги алоқаларнинг яхлит тизими мавжуд бўлмайди. Ушбу алоқаларни йўлга қўйиш ва умумий инновацион стратегияни ривожлантиришда давлат алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик аксарият саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлардаги каби ушбу соҳада бизнес етакчи мавқега эга бўлиб боради.3
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳам саноатнинг етакчи тармоқларида инновацион жараёнларни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратишга катта эътибор берилаяпти. Шуни таъкидлаш лозимки,
2 С.Воронин, А.Умаров, Р.Воронин – Развитие инновационной деятельности: международный опыт. ВРК, 12/2016 г. (235)
3 Вахобов А.В., Хожибакиев Ш.Х. – Жаҳон амалиётида инновацион ривожланиш тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллашнинг айрим жиҳатлари. Иқтисод ва молия, 2016, № 11, 3-бет.
ҳар томонлама ривожланган инновацион тизимга эга бўлган мамлакатда самарали инновацион жараён, технологияларни ва бошқа илмий асосга эга бўлган маҳсулотларни коммерциялаштиришда инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш, иқтисодиётда инновацияларни кенг кўламда қўллаш учун зарур бўлган институционал тузилмалар мавжуд. Бу тузилмалардан бири – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва унинг таркибидаги бир қатор илмий тадқиқот муассасаларидир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида мужассамланган салмоқли интеллектуал салоҳиятдан фойдаланган ҳолда академик фаннинг мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантиришдаги ролини кучайтириш лозим.
Бунинг учун илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга таълим ва фан соҳасини интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратилаяпти.
Адабиётлар рўйҳати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Халқ сўзи, 2017 йил, 8 феврал, № 28.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий Мажлисга Мурожаатнома”си, // Халқ сўзи, 2018 йил, 28 декабр
3. С.Воронин, А.Умаров, Р.Воронин – Развитие инновационной деятельности: международный опыт. ВРК, 12/2016 г. (235).
4. Вахобов А.В., Хожибакиев Ш.Х. – Жаҳон амалиётида инновацион ривожланиш тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллашнинг айрим жиҳатлари. Иқтисод ва молия, 2016, № 11, 3-бет.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A. (2019). РИВОЖЛАНИШНИ ИННОВАЦИОН ЙЎЛИГА ЎТИШ – ИҚТИСОДИЙ ҲАВФСИЗЛИК СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИДИР. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(1), 3. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/42

Most read articles by the same author(s)

<< < 1 2 3 4 > >>