Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилиш услублари ва механизми Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилиш услублари ва механизми

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov

Abstract

Минтақавий сиёсатнинг самарадорлиги ва ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таьминлаш учун энг аввало ҳудудларнинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш талаб этилади.


Ҳудудларнинг ривожланишидаги фарқларни мутлақо йўқ қилишнинг имкони бўлмаса-да, улар эътибордан четда қолдирилса, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятга путур етказиши мумкин1. Шу боис, ҳар бир давлатнинг ўз ички минтақавий сиёсати бўлиши талаб этилади.
Минтақавий сиёсат фойдалилигини таъминлайдиган қарорларни қабул қилиш жараёнида фойдаланиш лозим бўлган ишончли маълумотларга эга бўлиш учун, аввало замонавий эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш, ҳудудларда барча босқичларида лойиҳалар, дастурларни амалга оширишини объектив баҳолаб бориш, минтақавий ривожланиш соҳасида тадқиқотлар ўтказилиши лозим.
Минтақавий сиёсатнинг самарадорлиги ва ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таьминлаш учун энг аввало ҳудудларнинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш талаб этилади.
Минтақавий ривожланиш таҳлили ривожланиш салоҳиятини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган барча кўрсаткичларни ўз ичига олиши керак. Бу кўрсаткичлар асосан қуйидаги тавсифловчи гуруҳларга тегишли бўлиши тавсия этилади2:
 Ҳудуднинг умумий тавсифи;
1 Alois Kutscherauer, Regional disparities. Disparities in country regional development-concept, theory, identification and assessment–Ostrava 2010-120 pp.
2 L.Svatošová. Methodological starting points of regional development analyses AGRIC. ECON. – CZECH, 51, 2005 (2): 64–68
 Ҳудуддаги иқтисодий ҳолат;
 Ҳудуддаги инсон салоҳияти;
 Ижтимоий даража;
 Инфратузилма;
 Атроф-муҳит;
 Саноат;
 Xизматлар;
 Қишлоқ xўжалиги.
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини алоҳида кўрсаткичлар бўйича баҳолаш ҳақиқатнинг интеграциялашган ва яққол ифодасини бермайди3.
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бир бутунликда таҳлил қилиш учун кўп ўлчовли статистик таҳлилнинг баъзи усулларидан фойдаланиш мумкин.
Кўп ўлчовли статистик таҳлил усуллари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таҳлилида қуйидаги масаларни ҳал қилишда қўлланилади:
Кўп сонли маълумотларни иxчамлаштириш. Ушбу усуллар гуруҳига асосий компонентлар таҳлили (The principal component analysis), омилли таҳлил қилиш (Factor analysis) ва каноник таҳлил қилиш (Canonical analysis) кабилар киради4;
Муайян xусусиятларни ўлчаш асосида объектларни гуруҳдан гуруҳларга табақаланиш тартибини ўрнатиш ва ушбу табақаланиш таснифини яратиш. Бунда дискриминант таҳлил қилиш (Discriminant Analysis) усули қўлланилади5;
Объект типологияси - бу объектларнинг нисбатан ўxшаш гуруҳларда иерарxик жойлаштирилиши. Ушбу вазифани бажариш учун кластер таҳлилидан (Claster analysis) фойдаланиш жуда мос келади6.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўп ўлчамли жараён бўлиб, уни битта кўрсаткич билан тўлиқ баҳолаш мумкин эмас. Бу эса турли ривожланиш кўрсаткичларининг оптимал бирикмасига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг композицион индексни қуришни талаб қилади. Ушбу ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг композицион индекси ҳудудларнинг ривожланиш суръати ва ҳудудни ривожлантириш йўлида сарфланаётган воситалардан фойдаланиш салоҳиятини назорат қилиб борувчи аxборот тизими бўлиб xизмат қилиши керак.
Композицион индекслар ёрдамида ҳудудларнинг ривожланиш салоҳияти доимий равишда таҳлил қилиниши ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
3 Ramphul Ohlan, Pattern of Regional Disparities In Socio-Economic Development In India: District Level Analysis, Article in Social Indicators Research, 2013
4 Walter Isard; Methods of Regional Analysis: An Introduction to Regional Science, New York: John Wiley and Sons, Inc., 1960. Pp. 784
5 Manly.B.F, Multivariate Statistical Methods: A primer, Third edition, Chapman and Hall.- 2005. pp.514
6 Ivana Rasiс Bakariс, Uncovering Regional Disparities –the Use of Factor and Cluster Analysis, Economic Trends and Economic Policy-2005,-24 p.
бўйича қарор қабул қилиш жараёнида солиштириб бориш имконияти мавжуд бўлиши учун ушбу индекслар доимий равишда, маълум бир ўрнатилган давр бўйича ҳисоблаб борилиши йўлга қўйилган бўлиши лозим7.
Фойдаланилган адабиётлар
[1] Alois Kutscherauer, Regional disparities. Disparities in country regional development-concept, theory, identification and assessment–Ostrava 2010-120 pp.
[2] L.Svatošová. Methodological starting points of regional development analyses AGRIC. ECON. – CZECH, 51, 2005 (2): 64–68
[3] Ramphul Ohlan, Pattern of Regional Disparities In Socio-Economic Development In India: District Level Analysis, Article in Social Indicators Research, 2013
[4] Walter Isard; Methods of Regional Analysis: An Introduction to Regional Science, New York: John Wiley and Sons, Inc., 1960. Pp. 784
[5] Manly.B.F, Multivariate Statistical Methods: A primer, Third edition, Chapman and Hall.- 2005. pp.514
[6] Ivana Rasiс Bakariс, Uncovering Regional Disparities –the Use of Factor and Cluster Analysis, Economic Trends and Economic Policy-2005,-24 p.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A. (2019). Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилиш услублари ва механизми. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(1), 3. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/41

Most read articles by the same author(s)

<< < 1 2 3 4 > >>