ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstract
Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик муҳим тармоғи ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юксалтириш ҳам бугунги даврда ўзининг долзарблигини сақлаб қолган йўналишлардан бири ҳисобланади. Лекин, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожланишининг ўзига хослиги, соҳанинг ўзига хос талаблари сабабли молиявий қўллаб-қувватлашга доимо муҳтож бўлишиунга йўналтириладиган инвестициялар ҳажмининг қисқариши, мазкур ва бошқа тармоқлар маҳсулотларига белгиланган нархлар диспаритети, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга хом ашё ва айланма маблағларни етказиб беришнинг яхлит тизимининг парчаланиб кетиши, ишлаб чиқариш қуролларининг эскириш даражасининг юқорилиги каби омиллар соҳа корхоналарида самарадорлик кўрсаткичларининг тушиб кетишига, маблағларнинг кўпроқ истеъмолга йўналтирилиши инвестициялар ҳажмининг қисқаришига олиб келди.
Шу жиҳатдан ҳам дунё тажрибасига назар ташласак, кўпгина ривожланган давлатлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун катта миқдорда маблағлар сарфлаётганини кўришимиз мумкин. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг юқори самарали шакли ҳисобланади. Шу сабабли етакчи хорижий давлатларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар фермер хўжаликлари ҳисобланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш орқали бевосита бутун қишлоқ хўжалиги ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб келинмоқда.
Кредитлардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутади. Бунда ишлаб чиқарувчи ва кредиторлар ўртасида барқарор алоқаларга эришилган – бирининг самарали фаолият кўрсатиши бошқасининг ҳам самарали ишлашини таъминлайди. Қишлоқ хўжалигини самарали юритишга, асосан, давлатнинг бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаши билан эришилади. Одатда, бу қўллаб-
қувватлашнинг ўзига хос йўналишлари, жумладан,қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишни такомиллаштириш (ишлаб чиқаришни кластер услубида ташкил этиш); қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш ва уни қўллаб қувватлашни кенгайтириш; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларига солиқ имтиёзлари бериш амал қилади. “Ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантиришнинг давлат стратегияси”да шу каби бошқа тадбирлар ҳам назарда тутилган.
Жаҳон тажрибасига мурожаат қилганимизда, масалан АҚШда фермерлар учун бериладиган ссудалар фермалар, ер сотиб олиш ёки уларни кенгайтириш, бино-иншоотларни қуриш ва таъмирлаш ҳамда ернинг сифатини, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан мақсадли, самарали фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратилади. Умуман олганда, АҚШда қишлоқ хўжалигини самарали йўлга қўйишнинг асоси бўлиб, ташқи ва ички шарт-шароитларнинг мувофиқлиги (заҳиралар, таъминотнинг узлуксизлиги, давлатнинг қўллаб-қувватлаши, имкониятларни кенгайтириш ва бошқалар) асосида ишлаб чиқаришни комплекс ривожлантириш ҳисобланади.
Табиий ресурсларининг танқислиги, ички бозорнинг чегараланганлиги, миллий жамғаришларнинг камлиги ва тажрибаларнинг етишмаслиги натижасида дастлабки шароитда иқтисодий ривожланиш сиёсатининг дастлабки қадамлари Жанубий Кореяда бевосита қишлоқ хўжалигидан бошланган бўлиб, давлат деҳқонлардан халқ истеъмоли учун муҳим бўлган маҳсулотларни бозор баҳоларидан юқори (пол ёки минимал баҳолар ўрнатиш) баҳоларда сотиб олиш йўли билан уларни молиявий қўллаб-қувватлаб турган. Натижада, деҳқонларда манфаатдорлик кучайиб, юқори ҳосилдорлик, сифат ва даромад таъминланган. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида солиқ юки пасайтирилган. Буларнинг натижаси ўлароқ қишлоқда ижтимоий-иқтисодий турмушнинг яхшиланиши орқали шаҳар аҳолиси ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга эришилди.
Шунингдек, Хитойда ҳам дастлабки иқтисодий ислоҳотларнинг марказини дастлабки пайтларда қишлоқ хўжалигини юксалтириш сиёсати эгаллаган эди. Бунда давлат бутун қишлоқ деҳқонлари маҳсулотларининг маълум бир қисмини белгиланган баҳода сотиб беришни ўз зиммасига олган бўлса, қолган қисми деҳқон ихтиёрида қолдирилган. Деҳқонлар мавсумий фаолиятдан бўш вақтларида касаначилик фаолиятлари билан шуғулланадилар ва бунинг натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ ҳудудларида саноатнинг бўлинмаларини ривожлантиришга эришилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, қишлоқ бозор инфратузилмасининг, яъни хизмат кўрсатиш турлари ва сифатининг яхшиланиши қишлоқ тадбиркорларининг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Лекин, Ўзбекистонда ҳали бу ҳолатни қишлоқ хўжалигида талаб даражасида деб бўлмайди. Оддий мисол қилиб қишлоқ хўжалиги корхоналарига янги, сўнгги ва кенг турдаги ахборот ва таҳлил хизматларини тақдим этувчи консалтинг корхоналарининг фаолияти самарали равишда йўлга қўйилмаганлигини келтириш мумкин.
Инвестиция фаолиятини амалга оширишда объект ва йўналишларни танлаш учун инвесторни қизиқтирган маълумотларнинг талаб этилиши табиий ҳол бўлганлиги сабабли, ушбу турдаги маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва тақдим этиш хизматига ихтисослашган агентларнинг ҳозиргача етарли даражада мавжуд эмасликлари ва улар фаолиятининг натижалари яққол кўзга ташланмаётганлиги хорижлик инвесторларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига эътиборларини сустлаштирмоқда.
Жаҳон тажрибасига кўра барча бозордаги мавжуд талаб, мавсумлар бўйича нарх-наво, рақобат муҳити тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва йиғиш ҳамма ривожланган давлатларда мавжуд. Ривожланган давлатлардан ҳисобланадиган Германия, АҚШ, Франция, Канада каби давлатларда бозор янгиликлари бўйича махсус давлат хизмати фаолият кўрсатиши маълум. Ушбу хизмат марказлари йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорларидаги талаб, таклиф, баҳолар конъюнктураси, сотув ҳажми ва бошқа маълумотларни тўплаб, қайта ишлаб, ўз мижозларини белгиланган муддатларда етказиб беришга
йўналтирилган. Маълумотларни тарқатишда, компьютер тизими, оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилади. Бу мамлакатларда бозор янгиликлари хизмати қишлоқ хўжалиги бозорининг ажралмас қисми бўлиб қолган.
Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни амалга оширишда инвестицияларнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ҳар қандай ишлаб чиқариш кучларини замонавийлаштириш ва уларни энг илғор ишлаб чиқариш учун қайта тайёрлаш улкан сармоя қўйилмаларига муҳтож бўлади. Шу сабабли ҳам кейинги йилларда Ўзбекистонда жойларда янги корхоналар ва доимий иш ўринларини ташкил этишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича бир қатор имтиёз ва енгилликлар жорий қилинди. Ўтган йилда мамлакатимизга ўнлаб миллиард доллар ташқи инвестицияларни жалб этишга мўлжалланган 700 га яқин инвестиция битимларининг тузилганлигини бу соҳадаги бажарилган ишларнинг натижаси сифатида кўришимиз мумкин. Шунингдек бу чора-тадбирларнинг қўлланилишини 2018 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга инвестициялар ҳажми олдинги йилдагига нисбатан 18 фоиздан зиёд ўсганини ва унинг саноат ишлаб чиқаришини 14.4 фоизга кўпайишини таъминлаган асосий сабабларидан бири эканлигини кўришимиз мумкин. 2019 йилда эса Инвестиция дастурига мувофиқ, жаъми 3200дан зиёд инвестиция лойиҳаси доирасида қарийб 14 миллиард доллар миқдоридаги капитал қуйилмаларни ўзлаштириш режалаштирилган. Шу маблағларнинг 4 миллиард доллардан ортиқроғини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил қилиши белгиланган.
Шунингдек қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган инвестицияларнинг ҳавфсизлиги яъни инвестиция берувчининг сарф қилган маблағларини у ёки бу кутилмаган ҳолларда йўқотганда бу маблағларнинг ўрнини қоплашни таъминлашга мўлжалланган чора-тадбирлар тизимининг етарли даражада ривожланмаганлиги ҳам соҳанинг орқада қолишига сабаб бўлмоқда. Бундай чора-тадбирларнинг энг биринчиси - бу инвестицияларни суғурта қилиш, жумладан, мулкни гаровга қўйиш орқали инвестиция маблағини муҳофазалаш. Асосий инвесторлар маблағларининг сақланиши устидан жавобгарликнинг бир
қисмини ўз зиммаларига оладиган учинчи шахслар - давлат, молиявий воситачилар (банклар) ва шу кабиларнинг кафолатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Барча соҳалардаги каби агросаноат мажмуи таркибидаги корхоналарда ҳам инвестиция таклифларини шакллантириш ва амалга оширишда бир қанча қийинчиликлар пайдо бўлади. Бу қийинчиликларни енгишда давлат ва тижорат банклари қошида, шунингдек вилоят ва туман марказларида консалтинг марказлари фаолияти кенг йўлга қўйилганда, уларнинг маслаҳатларидан фойдаланиш мумкин бўлар эди.
Ишлаб чиқаришни бу тарзда инвестициялаш инновацион иқтисодиётига ўтиш шароитида агросаноат мажмуи ва республика иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.