ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Н.И. Ўрақов
З.Н. Инатова

Аннотация

Инвестициялашда юқори самарадорликнинг пасайиб бориш қонунига асосан юқори самарадорликка инвестицияларнинг дастлабки маблағлари киритилишида эришилиб, ҳар бир кейинги навбатдаги киритилган маблағлар самарадорлиги эса туша боради ва маълум бир меъёрдан кейин самара бермай қўяди. Масалан, қишлоқ хўжалиги корхоналарида экинларнинг ҳосилдорлиги қўшимча равишда киритилган маблағлар (янада кўпроқ миқдордаги органик ва кимёвий ўғитлар, қўшимча агротехник ишлар, янада сифатлироқ уруғлардан фойдаланиш) биринчи йил ҳосилдорликнинг ошишига олиб келсада, кейинги йилларда киритилган сармоялар самараси камая боради ва маълум бир босқичда қўшимча сарфланган маблағлар самара бермай қўяди.
Инвестициялашнинг энг юксак самарадорлик даражаси бошқа омиллар билан ҳам аниқланади: бозорларнинг алоҳида товарлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлиги, аҳолининг сотиб олиш қобилияти, тармоқнинг монополлашув даражаси, мамлакатдаги инфляция даражаси ва бошқалар. Масалан, шундай бўлиши мумкинки, мамлакатдаги юқори инфляция жараёни ва иқтисодиётдаги кризис даврида узоқ муддатли инвестициялаш кўп фойда келтирмайди ва тадбиркорлар ўз пулларини қисқа муддатли лойиҳаларга киритишади.Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун эса соҳага инновацион ғоя ва тадбирларни жорий этишга кескин зарурият туғилади.
Агросаноат мажмуасининг ривожланиши кўп жиҳатдан фан ва техника ютуқларини кенгроқ жорий қилиш билан боғлиқ. Чунки инновацион тараққиётга асосланган иқтисодиётга янада чуқурроқ кириб борар эканмиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигининг аҳамияти янада ошиб бораверади.
Рақобатбардошлик– бу сифатнинг юқорилиги ва таннархнинг пастлигидир. Бунга фақат фан ютуқлари, юқори ҳосилли ва сифатли нав, замонавий технологияни жорий қилиш билангина эришилади. Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклларининг ўзгариши ва хўжаликлар ер майдонлари хажмларини кичиклашиши фан-техника ютуқларини жорий қилишда ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқарган эди. Булар қуйидагилардан иборат: -маҳсулот етиштирувчилар томонидан илмий изланишларга маблағ ажратиш механизми ҳам ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, улар томонидан илмий изланишларга маблағ ажратилмаганлиги;
-давлатнинг етарлича маблағ ажратмаганлиги сабабли,тайёр илмий ечимларни сотиб олиш ва уларни жорий қилиш механизмларини йўлга қўйилмаганлиги;
-аввал мавжуд бўлган вазирлик ва ташкилотлардаги фан-техника ютуқларини жорий қилиш бўйича тарқатилган таркибининг ўрнига тузилган таркибларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига кам эътибор қаратаётганлиги ва шу кабилар.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда агросаноат мажмуасида инновацион фаолиятни иқтисодий механизмини такомиллаштириш керак бўлади.
Инновация фаолияти – янги ишлаб чиқариш базасида рақобатбардош маҳсулотларни чиқариш жараёни бўлганлиги сабабли, фикр туғилишидан бошлаб уни қўллаш ва ташкил этиш – ишлабчиқаришни ўзлаштиришгача, маҳсулот ишлаб чиқариш-сотиш ва шунингдек иқтисодий унумдорликка эришишни ҳам ўз ичига олади.
Инновациялаш иқтисодиётни ривожлантиришда инвестициявий капитал қўйилмаларнинг натижа бериши билан характерланиб, техникаларнинг янгиланишига ва ишлаб чиқариш технологиясининг янада самаралироқ бўлишига, уларнинг экологик жиҳатдан тоза ва ресурсларни тежайдиган ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланиши даражасининг ошишида кўринади. Инновация фаолиятининг активлигини ошириш усулларидан бири сифатида
соҳалар инновацион дастурларига инвестиция киритувчилар учун солиқ тизимига имтиёзлар киритиш ва бошқа рағбатлантирувчи механизмларни ишга солишни кўрсатиш мумкин:
Соҳада фан-техника ютуқларидан фойдаланиш бир мужассамлашган тизимга солинмаганлиги ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасидаги якунланган илмий ечимларнинг 80 фоизи фойдаланилмасдан қолишига олиб келмоқда. Шуни ҳисобга олиб қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришнинг алоҳида тизимини яратишга эҳтиёж сезилиб қолмоқда
Агросаноат мажмуасини инновацион фаолиятини илмий асосга қўйишнинг иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бундай иқтисодий механизм аграр соҳадаги илмий ечимларни самарадорлигини ошириш ва умуман агросаноат мажмуини, бунинг асоси бўлган қишлоқ хўжалигини самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиши керак.
Ҳозирги инновацион лойиҳаларни кўпчилиги, жорий ишлаб чиқаришга таъаллуқли бўлган кичик муаммоларни ечимига қаратилган, ҳамда бажарилганидан сўнг бир қисми жорий қилинмасдан турибди. Чунки, қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳа ечимларини ҳаётга тадбиқ этилиши ва ундан олинаётган иқтисодий самарадорлик натижаларининг аниқланиши нисбатан узоқ вақт талаб қилиши ҳам бунга сабаблардан бири бўлмоқда. Шунингдек инновацион лойиҳаларга ажратилаётган маблағларнинг ҳажми кам бўлганлиги катта глобал муаммоларни ҳал қилиш имкониятини бермайди. Шуларни ҳисобга олиб қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳаларни бошқариш, назарий фикр-лойиҳали лойиҳани амалга ошириш ва кейинги босқичда лойиҳани бошқа корхона ёки ҳудудларда жорий қилиниши ҳамда олинаётган иқтисодий самарани назорат қилиб боришга “Инновацион ривожланиш вазирлиги” алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Инновацион иқтисодиёт шароитида инвестиция сармоясининг юқори самарадорликка эришиши эса инвестициялашнинг асосий тамойилларига риоя қилиш билан таъминланади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Ўрақов, Н. И., & З.Н. Инатова, З. И. (2019). ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(4), 3. извлечено от https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/102

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)