ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИ ВА ХУСУСИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСЛАЛАРИ ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИ ВА ХУСУСИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСЛАЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Мазкур мақолада, мамлакатда хусусий таьлим муасассаларини ривожланиш ҳолати, уларда таьлим хизмати маркетингини ривожлантириш йўллари кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ривожланиш ҳолати ўрганилган.
Мамлакатимизда 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлардан бири бу “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишидир. Бу йўналишнинг муҳим қисмларидан бири “Таьлим ва фан соҳасини ривожлантириш” бўлиб, унда мактабгача таьлим муассасаларини, умумий ўрта, ўрта маҳсус ва олий таьлим муассасаларининг сифатини яҳшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари туради. Бу борада нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш таълим муассасалари ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини яратади.Бу борада хусусий мулк дахлсизлиги яъни хусусий мулкни давлат томонидан кафолотли химояланганлиги муҳим ўрин тутади. Давлат-хусусий шерикчилик механизми тамойилларини ижтимоий соҳаларга жорий этишда хорижий мамлакатлар тажрибасини, иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш мамлакатимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.1 бандида келтирилган “Харажатларнинг ижтимоий йўналтирганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш” йўналишига алоҳида эътибор қаратилганлиги айни пайтда ушбу йўналишнинг қанчалик долзарблигидан далолат беради. Бу борада ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирганини таъминлашда, ушбу Ҳаракатлар стратегияси”нинг 1.2 бандида келтирилган “Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш” йўналишига
мос келади. Чунки ижтимоий соҳа объектларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни қисқартиришнинг асосий манбаи бўлиб хусусий сектор вакилларини бу жараёнга фаол жалб қилиш орқали эришиш мумкинлигидир. Ҳозирги кунда долзарб масала сифатида мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 15- сентябрдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги карори нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш масалалари долзарб эканлиги кун тартибига қўйди ва ечимини топиш бўйича йўналишини белгилаб берди. Юқоридаги муаммоларнинг аксарияти Давлат-хусусий шерикчилик механизмини мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг ижтимоий соҳа объектларида жорий этиш йўли билан ўз ечимини топади. Бу эса бозор муносабатларини тараққий этишида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун Президентимиз томонидан замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида таълим тизимига давлат-хусусий шерикчилик механизмини жорий этиш масаласи кўп бора таъкидланиб келинмоқда. Давлат-хусусий шерикчилик механизмини жорий этишнинг аҳамияти ижтимоий соҳа харажатларини режалаштириш ва сарфлаш шаффофлигини ошириш чораларини кўриш, фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг мустақиллигининг оширилиши давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатиш нархларининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш мақсадида инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади. Давлат-хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасалари умумтаълим мактабларининг ташкил этилиши, 2018 йил 1 январдан бошлаб, 5 йил давомида хусусий боғчалар умумтаълим мактаблари томонидан табиий газ ва электр энергияси учун сарфланадиган маблағнинг ярми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган. Давлат-хусусий шерикчилик механизмини таълим тизимига самарали жорий этиш мақсадида бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Америка Қўшма Штатларида давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги масалалари H.Anthony, P.Felipe ва J.Guáquetaлар илмий изланишларида ўз ифодасини. Америка Қўшма Штатларида давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги натижасида таълим соҳасидаги хусусий секторнинг ролини ошириш, давлат норматив-ҳуқуқий базасини яратиш таълим хизматлари танлови ошишини ва таълимнинг сифат жиҳатидан натижалар яхшилангалигини айтиб ўтиш жоиз. Бу эса Америка Қўшма Штатларида давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги натижасида ълим муассасалари ўртасида рақобатни янада ривожлантириш орқали таълим сифатини ошганлигида намоён бўлади. [1]. Мамлакатимизда эса давлат-хусусий шерикчиликнинг шаклланиши ва уни ривожлантириш масалалари Н.Юсупов ва Ф.Карабаевлар ининг назарий-
услубий масалаларини тадқиқ қилган бўлсалар,[2] А.Низамов эса “Таълим муассасаларининг ижтимоий ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик модели”ни жорий этиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар [3]. Умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш, шу жумладан, чет тилларни, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби муҳим ва талаб юқори бўлган бошқа фанларни чуқурлаштириб ўрганиш масалалари долзарб хисобланади. Бу борада ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат фуқароларнинг сифатли таълим олишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам бир қатор ривожланган хорижий мамлакатларда нодавлат таьлим секторининг умумий ўрта таълимдаги улуши юқори бўлиб, Германияда 12 фоизни, Францияда 17 фоизни, АҚШда 18 фоизни, Буюк Британияда 20 фоизни, Испания, Ирландия ва Голландияда 30 фоизни ташкил этади. Хорижий мамлакатлардаги нодавлат таълим муассасалар улушини қуйидаги расмда кўриб чиқамиз: 1-диаграмма
М
Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда хусусий таълим муассасаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.Хозирги кунда республикада 43 та нодавлат умумий ўрта таълим мактаби тегишли лицензияга эга бўлиб, халқ таълими тизимидаги 9680 та мактабга нисбатан уларнинг улуши 0,4 фоизни ташкил этади. Нодавлат умумий ўрта таълим мактабларининг аксарият қисми (27 та) Тошкент шаҳрида жойлашган, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бирорта нодавлат мактаби ташкил этилмаган. Маълумотлардан шуни кўриш мумкинки, нодавлат таълим муассасалари энди ривожланаётган бўлсада, бу борада ҳали қатор ишларни амалга ошириш зарур.
0
5
10
15
20
25
30
35
Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат Хорижий мамлакатлардаги нодавлат таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши таълим муассасалари улуши
Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги Хорижий мамлакатлардаги нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим нодавлат таълим муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши муассасалари улуши
Фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим муассасаларидан 20 таси бошланғич таълим (1-4-синфлар), қолган 23 таси умумий ўрта таълим (1-9-синфлар) боскичларига мўлжалланган, улардаги 330 та синфда 6 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олади (давлат мактаблари контингентига нисбатан 0,12%). Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг сони бугунги кунда 34 тани ташкил этади. Уларда жами 1535 нафар болалар тарбияланмоқда. Ушбу муассасаларда 180 нафар педагог ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабдан ташқари таълим муассасаларининг сони бугунги кунда 24 тани ташкил этади. Уларнинг 17 таси “Баркамол авлод” нодавлат таълим муассасалари ҳисобланади. Ушбу таълим муассасаларида 717 нафар болалар тарбияланмоқда. Жами болаларнинг 46,3 %ини “Баркамол авлод” нодавлат таълим муассасалари тарбияланувчилари ташкил этади. Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 3-6 ёшли болаларни қамраб олиш даражаси 2014 йилда 12.7 фоизни, 2015 йилда 14.2 фоизни, 2016 йилда 15.8 фоизни, 2017 йилда 23.1 фоизни, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 31.2 фоизни ташкил этган.(2-диаграмма). 2-диаграмма. Андижон вилоятидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 3-6 ёшли болаларни қамраб олиш даражасининг 2014-2018 йиллардаги ўзгариши. ЮНЭСКО ва ДГП Ресеарч & Cонсултинг консалтинг ташкилоти ҳамкорлигида жалб этилган хорижий экспертлар гуруҳи томонидан миллий таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлилларда таълим сифатини яхшилашда рақобат муҳитини шакллантириш, бунда хусусий таълим секторини ривожлантиришга устувор йўналиш сифатида эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистонда хам нодавлат таълим муассасаларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ва аввал ажратилган кредитлар муддатини узайтириш, таълим ва унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ турлари тўловларидан 2021-йилгача озод этиш, фанларни чет тилида чуқурлаштириб ўқитиш ва бу орқали таълим сифатини ошириш мақсадида таълим жараёнига хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб этиш назарда тутилган. Ўз навбатида, нодавлат таълим
0
0,05 0,050,05
0,1 0,1
0,15 0,150,15
0,2 0,2
0,25 0,250,25
0,3 0,3
0,35 0,350,35
2014й
2015й
2016й
2017й
2018й
муассасаларига таклиф этилаётган хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларга виза бериш, авиатранспорт, турар жой, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва солиқлардан озод қилиш каби масалалар ҳам ўз ечимини топган.
Таълим соҳасида маркетинг усулларидан фойдаланиш фақат республика моделида эмас, балки ҳорижда ҳам яқинда пайдо бўлган. Машҳур маркетологлардан бири Ф.Котлер ХХ аср 70-йилларининг бошларида “ижтимоий маркетинг”тушунчасини қандайдир ижтимоий муаммони, лойиҳани, ёки аҳоли муайян гуруҳи вазифасини ҳал этиш мақсади бўлган режалаштириш ва дастурни назорат қилиш учун восита сифатида киритади,[4]. Ижтимоий маркетинг, одатда, асосий мақсади ижтимоий самарага эришиш, шу жумладан, аҳоли таълим даражасини ошириш бўлган ташкилотларда қўлланилади.
Ўз нуқтаи назарини Ф. Котлер қуйидагича мулоҳазаларга кўра асослайди:
истеъмолчи (талабгор)лар хохиши ҳамма вақт ҳам уларнинг узоқ муддатли манфаатлари, шунингдек, жамият умумий манфаатлари билан мос тушавермайди;
истеъмолчилар ўзларининг қаноатланганликлари ҳақида ва жамият умумий фаровонлиги ҳақидаги ғамхўрликни намойиш этувчи ташкилотларни афзал кўрадилар, шунинг учун “жамоавий фаровонлик“ якка истеъмолчиларни ўзига жалб этади.
Чет эллик маркетологларнинг ишларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, уларнинг фаолияти ўз таълим муассасасига тайин талабларни қандай яхши ва кўп жалб этишни аниқлашга йўналтирилган.
Нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришда куйидаги масалаларга алохида эътибор каратилади:
- ўқувчи таълим муассасасини танлаш даражасига ундаги маданий, спорт ҳаёти ва ҳ.к.лар таъсирини ўрганиш;
- таълим муассасаси реклама проспектларининг полиграфик бажарилишига муносабатларини аниқлаш;
- таълим муассасани танлаш сифат белгиси сифатидаги таълим муассаса савдо бренди таъсирни тадқиқ қилиш;
- таълим муассасаси реклама материалларини тўғридан-тўғри почта орқали жўнатиш самарасини баҳолаш;
Нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришда Ф.Котлер таклиф этган таълим муассасаларидаги маркетингга муносабат эволюциясининг кўринишини таҳлил қилиш мухим ўрин тутади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш орқали қуйидаги ижобий натижаларга эришилади:
1.Таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат мухити шаклланади.
2.Ёшларни интеллектуал салохиятидан фойдаланиш имконятлари ортади ва эркин фикрлайдиган баркамол авлодни тарбиялаш имкониятлари мустахкамланади.
3.Таълим муассасаларида хизматлар маркетингини ривожлантириш орқали етук кадрлар тайёрлаш имкониятлари ортади.
4.Таълим муассасалардаги молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилади.
Ижтимоий соҳаларда хусусан таълим тизимида Давлат-хусусий шерикчилик механизмини жорий этиш орқали давлат ижтимоий соҳа объектларига давлат бюджети маблағларидан харажатларини қисқартириш имкониятига эга бўлади. Давлат-хусусий шерикчилиги ижтимоий соҳа объектларини молиялаштиришнинг инновацион воситаси сифатида давлат бюджети учун манфаатлидир.Шунингдек ижтимоий соҳа объектларида ўртасида соғлом рақобатни йўлга қўйиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Harry Anthony Patrinos Felipe Barrera-Osorio Juliana Guáqueta.The Role and Impact of Public-Private Partnerships in Education. 2009. The International Bank for Reconstruction and Development //The World Bank. рр 53
2. Юсупов Н.А ва Карабаев Ф.Э. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова. -Т.: 2013. -113 с.
3. А.Низамов. “Таълим муассасаларининг ижтимоий ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик модели”. Монография. Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТ институти. 2017. -110 б.
4.Котлер Ф.Маркетинг менеджмент. Экс пресс-курс. 2-е изд. / Пер. с англ. под ред. С. Г. Божук.— СПб.: Питер, 2006. — 464 с: 5. 2017-йил 15-сентябр Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карори //, 2017-йил 15-сентябр //from/LexUZ
6. https://www.uzdaily.uz/ru