ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ТАХЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ТАХЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Мамлакат тараққиётини инновацион босқичига ўтишида капитал учун кураш юзага келади. Ана шундай шароитда ҳар қандай давлатнинг жаҳон инвестицион бозоридаги ютуғи нафақат юқори фойда келтирадиган ва рентабеллик даражаси салмоқли бўладиган инвестицион капитал қуйилмаларни жалб этишдан иборат бўлиб қолмай, балки инвесторлар учун турли хизматларни ўз вақтида бажариб бера оладиган махсус молиявий институтлар комплекс тармоғини шакллантириш, шунингдек уларда очиқ ва шаффоф тадбиркорлик фаолияти барқарорлигини таминлаш зарур бўлади. Албатта, бунда корхоналарнинг инвестицион таҳлилининг ўрни юқори бўлиб, миллий иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатаётган алоҳида корхоналарнинг жорий ҳолати ривожланишига ҳамда самарали бошқарув стратегиясининг асосий дастак ва йўналишларини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикасида инвестиция сиёсатида корхоналар иқтисодий фаоллигини ошириш, ҳамда шу орқалиаҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, инновацион иқтисодий ўсишга эришишдан иборат. Бугунги кунда мамлакатимизда инвестицион муҳит шароитини яратишга ва хорижий мамлакатлар инвестицияларини жалб этиш бўйича кенг имкониятлар яратилмоқда. Ана шу саъй ҳаракатлар натижасида 7500 мингга яқин хорижий капиталга асосланган корхоналар ўз фаолиятларини олиб бормоқда1.
Мамлакатимизда корхоналар инвестицон фаолият самарадорлигини ошириш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришларига алоҳида эътибор қаратилган. Лекин шундай бўлсада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “..иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари ва инвестиция ресурсларига ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш бир-бирига мувофиқ эмас. Мамлакатимиз ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб этиш ўта қониқарсиз аҳволда қолмоқда”2. Шундай экан, иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган инвестицияларнинг модернизациялаш жараёнига қай йўсинда таъсир этаётганлигини аниқ таҳлилини олиб бориш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Инвестицион фаолиятни амлага ошириш учун қилинган сарф харажатлардан ижобий натижага эга бўлиш ташқи омилларнинг самарадорлигини кучайтириш салбий ҳолатларни юмшатиш учун кўпгина инвестицион фаолиятини тўлақонли ва самарали бошқарув тизимини яратишни тақазо этади. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки замонавий иқтисодиётнинг шиддатли ҳаракати учун
1Узбекистан окно возможностей. BCG. – Ташкент. Май, 2019. с. 59 http://media-publications.bcg.com/RUS-UZ-Tier_MAY-2019-FIN.pdf Inc. 2019.
2Мирзиёев Ш.М.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. 104 б.
корхонага самарали бошқарувини яратишни зарур қилиб қўяди ва бусиз корхона инвестицион фаолиятини амалга ошира олмайди. Ўтган йиллар ичида Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётига йўналтирилган инвестицияларнинг самарасиз жойлаштирилиши ва улардаги инвестицион фаолият билан боғлиқ бўлган иқтисодий таҳлиллар механизмлари ва корхонага жойлаштирилган инвестицияларнинг ишга тушмаган ҳолатда ҳисоб китобларни амалга оширилиши ҳамда корхона балансида акс эттирилиши корхонани дарамат манбаини камайишига олиб келган. Бундан кўринадики мазкур йиллардаги хўжалик юритувчи субъектларда самарасиз бошқарув тизимининг амалга оширилганлиги ҳамда инвестицион фаолият самарасиз олиб борилганлиги кўпчилик ҳолларда бошқарув қарорларни тўри қабул қилинмаганлигидан далолат беради. Бу ўз навбатида корхона тараққиётида стратегик ва молиявий бошқарув ва унинг тахлили муҳим рол ўйнайди. Инвестицион бошқарув корхона инвестицион фаолиятини барча босқичларини жумладан, режалаштириш, ташкил этиш ва ижро жараёнини бошқаришни тақазо этади. Мазкур бошқарув тизими корхона инвестицион тахлилисиз амалга ошириб бўлмайди. Мазкур жараёнларнинг мақсадли бошқариш ва кутилган натижага эришиш ва корхонанинг келажакда тараққиётига эришишига ўзаро боғлиқ бўлади.
Хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларни инвестицион фаолият тахлили бўйича амалга оширилган ишларда ҳам юқоридаги камчиликлардан холи эмас. Ана шу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда бизнинг фикримизча ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект инвестицион бошқарувини амалга ошириш ва мукаммал ташкилий таркибий тузишни шакллантириш керак деб ўйлаймиз.
2.1 Жадвал
Инвестицион фаолият бошқарувнинг ташкилий тузилиши
1-босқич
Товар ишлаб чиқариш истеъмол бозори ва миллий иқтисодиёт тараққиётини режалаштириш ва жорий тахлили
Ташкилий режа қисми
2-босқич
Инвестицион фаолиятни стратегик режалаштириш
Инвестицион сиёсатни шаллантириш
Мақсадли инвестицион режалаштириш
Инвестицион дастурини шаллантириш ва инвестицион стратегияни ишлаб чиқиш
3-босқич
Алоҳида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш
Ижро қисми
4-босқич
Инвестицион фаолият самарадорлигини баҳолаш
Тахлилий қисми
2.1 жадвалда акс эттирилган инвестицион фаолият бошқарув ташкилий тузилишининг ҳар бир босқичи ўз навбатида бутун бир фаолият мақсадли тизимини ташкил этади ҳамда босқичларнинг ўзи қатор тахлилларни амалга оширишни тақозо этади. Жадвалдаги таркибий тузилишини кўрсатилга-нидек, учта қисмга яъни ташкилий режа, ижро ва тахлилий қисмларга ажратиш мумкин. Биз томонимиздан амалга оширилаётган тадқиқотларда имконият чегарасида кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Товар ишлаб чиқариш истеъмол бозори ва миллий иқтисодиёт тараққиётини режалаштириш ва жорий тахлили. Инвестицион фаолиятни амалга оширишнинг дастлабки босқичи анча мураккабдир. Чунки, айнан мазкур босқичда юқори эҳтимоллик даражаси кўпроқ танланган ижодий ва катта ҳажмдаги тахлилий ёндашувга бориб тақалади. Айнан шундай тахлиллар натижасига таяниб, корхона инвестицион фаолияти режалаштирилади ва амалга оширилади. Шунинг учун биринчи босқич кейинги босқичларнинг ташкиллаштирилишига боғлиқ бўлади. Бозор конъюктурасини прогнозлаштиришдан асосий мақсад корхона инвстицион фаолиятига таъсир этиши кўзда тутилаётган ташқи омилларни аниқлаб олишдан иборатдир. АҚШ тажриабсидан маълумки, бундай жараённи PEST омиллар тахлили деб номланади ва у ўзида тўртта омилни яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва техник омилларни ўз ичига олади3.
Прогнозлаштириш жараёнида албатта вақт даврини ҳисобга олиш зарур бўлади. Бу давр узоқ муддатли(10 йилдан юқори), ўрта муддатли (5-10 йил) ва қисқа муддатли (5 йилда кам бўлмаган). Дастлабки танловда 2 омил ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Булар биринчиси миллий иқтисодиёт барқарорлиги. Икинчиси эса хўжалик юритувчи субъект ҳажми. Бу корхонанинг ички сифат омили ҳисобланиб, прогнозлаштиришга тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. Вақтинчалик давр мобайнида корхона инвестицион фаолиятига таъсир этувчи жорий кўрсаткичлар тахлили амалга оширилади. Шундай сўнг олдинги йиллардаги кўрсаткичлар тахлили га асосланиб, корхона келажакда дуч келадиган ташқи муҳит омиллари аниқланади. Тадқиқотлар тахлили кўпинча миллий иқтисодиёт ривожланишининг олдинги йиллардаги даражасига боғлиқ бўлади. Биринчи босқич якунланиши барча олинган маълумотлар жамланиб режалаштириш усулидан фойдаланилган ҳолда қатор имкониятлар чегараси аниқланади. Бунда албатта тармоқларнинг рақобатбардошлиги, жаҳон ёки миллий иқтисодиёт ривожланиш даражаси таъсир этувчи омиллари ҳисобга олинади.
Эҳтиёжларнинг тобора ўсиб бориши бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини мураккаблаштириб қўяди. Тараққиётнинг самарали йўлини танлаш тадбиркорликнинг эски йўлидан воз кечиб унинг янги йўлларини қидириш, эски тизимдан янги тизимга ўтиш, мослашиш анча режалаштириш жараёнини қийинлаштиради. Жаҳон амалиётидан маълумки, режалаштиришнинг айнан яхлит, тажрибадан ўтган усули мавжуд эмас. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам юқоридаги тахлилларсиз режалаштириш жараёнини амалга ошириб бўлмайди4.
Инвестицион фаолиятни стратегик режалаштириш замонавий шароитларда йирик корхоналар хўжалик юритиш фаолиятини режалаштириш муҳим саналади.
2.2-жадвал
Хўжалик юритувчи субъектнинг келажакдаги ташқи муҳит ривожланиш тахлил даражалари
Даража
Асосий кўрсаткичлар
3Петров, А.Н. Стратегический менеджмент / А. Н. Петров - СПб.: Питер,2005.-496 с.(54 с.)
4Линдгрен, М. Сценарноепланирование. Связь между будущим и стратегией:/ М. Линдгрен, X. Бандхольд[пер. с англ.].- М.: Олимп-Бизнес, 2009. - 256с.(34 б.)
Макроиқтисодий
Даставвал миллий иқтисодиётни тавсифловчи кўрсаткичлар тадқиқоти амалга оширилади: ялпи талаб ва ялпи таклиф даражаси, ЯИМ даражаси, ишсизлик, инфляция, аҳолининг демографик ўсиши, аҳолининг ёшлар қисми ва уларда меҳнатга лаёқатли қисми, қайта молиялаштириш ставкаси, ташқи савдо баланси ва ҳ.к.
Мезоиқтисодий
Корхона инвестицион фаолиятига боғлиқ бўлган истиқболли тармоқлар, шунингдек, тармоқлар ривожланиш тенденцияси ва прогнози аниқланади. Асосий кўрсаткичлар бўлиб бунда тармоқлардаги товар талаб ва таклифи, энергия ва зарур бўлган материаллар нархи, етакчи илмий ишланмалар ва тармоқлар технологик ривожланиш тенденцияси ва тармоқларни фискал тартибга солиш, давлат субсидиялари ва бошқ.
Микроиқтисодий
Мазкур босқичда корхона шахсий имконияти аниқланади, яъни бозордаги ўрни, молиявий ташкилотлардаги ўрни, таъминотчилар, рақобатчилар ва бошқ. Бу босқичда тахлил асосан ишлаб чиқарилган товарга бўлган талаб ва таклиф, товарнинг сифат даражаси, рақобат даражаси, корхона технологик қуролланганлик даражаси ва асосий бозордаги рақобатчилар. Бу ерда асосий жиҳат маркетинг тахлилига ва товарнинг ҳаётийлик даражасига боғлиқ бўлади.
Хорижда ривожланган компаниялар асосий халқ қилувчи қарорлари компания узоқ муддатли режасисиз амалга ошмайди. Кенг маънода стратегик режалаштириш компаниянинг режалаштириш босқичи келажакда амалга ошириши лозим бўлган ички имкониятлари билан ва ташқи муҳит имкониятлари билан ўзаро алоқадорликда келажакдаги холатини кўрсатади. Тор маънода режалаштириш узоқ муддатли корхона комплекс мақсадларни рўёбга чиқариш ва мазкур мақсадларга эришиш маълум вақт оралиғида эришишни кўзлайди. Ҳозирги кунда ҳар қандай ҳолатда ҳам стратегик режалаштириш барча корхонанинг тараққиётини белгиловчи асосий бошқарув тамойилларидан ҳисобланади. Стратегик режалаштириш корхонанинг ривожланиши ва инвестицион фаолият билан самарали фойдаланишидан белгиловчи ҳамда инвестицион фаолият билан боғлиқ бўлган барча корхонанинг ички ва ташқи имкониятларни аниқлаб берувчи фаолиятдир. Буларнинг 3 та асосий йўналишларни кўрсатиш мумкун.
- инвестицион сиёсат
- мақсадли инвестицион режалаштириш
- инвестицион стратегия
Биз кўпгина иқтисодчи амалиётчиларни илмий тадқиқотларда компания инвестицион фаолияни режалаштириш жараёнида инвестицион сиёсатнинг муҳим ўрни ва рўли тўғрисидаги қарашларга аниқлик киритишга ҳаракат қилдик, лекин тадқиқотлар орасида биз аниқ бир фикр ва тўхтамга эга бўлган ёндашувни топа олмадик. Шунингдек кўплаб маҳаллий ва хориж тижорат ташкилотлари экспертлари томонидан билдирилган ва ўрганилган амалий тадқиқотлардан келиб чиқиб қўйидаги хулосаларга келдик.
Бизнинг фикримизча юқорида келтирилган барча ёндашувлар инвестицион сиёсан мазмунини тўлиқ очиб беролмайди. Бизнинг фикримизча инвестицион сиёсат бу корхонанинг инвестицион фаолиятини аниқлаб берувчи умумий қоида ва тамоиллардир. Бу инвестицион фаолиятни рўёбга чиқариш жараёнида қулай муҳит шароитини яратиб беради ёки аксинча унга тўсиқ бўлади. Чунки корхона томонидан амалга оширишда инвестиция сиёсатини дастлабки манбаи инвестиция фаолиятини стратегик режалаштиришга боғлиқ. Корхона томонидан тўғри деб тан олинган стратегик режалаштириш ички давлат томонидан амалга оширилаётган маъмурий усуллар ва ташқи муҳит шароитидаги инқирозлар мазкур жараённи бузилишига олиб келади. Шунингдек тадқиқотларда компаниянинг кучли ва кучсиз томонлари рақобатбардошликка чидамлилиги ҳамда бозордаги мавқие ҳам ҳисобга олинади. Албатта бу кўрсатилган ҳолатлар сценарийси компания инвестицион сиёсатини вужудга келтиради. Мана шу доирада инвестицион фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари аниқланади.
- инвестицион фаолиятнинг барча умумий йўналишлари танланади ва инвестициялашнинг устувор шакллари белгиланади;
- инвестицион фаолликнинг имкониятларнинг жуғрофик чегаралари белгиланади;
- инвестициялашниг аниқ мулжалланган соҳаси аниқланади;
- юқори таваккалчиликка эришиш мумкун бўлган чегара қабул қилинади;
- молиялаштиришнинг мумкун бўлган ва мумкун бўлмаган шакллари аниқланади;
- самарадорликнинг максимал ва минимал эришиш мумкун бўган кўрсаткичларга аниқлик киритилади (капитал қиймати, қарз мажбурияти, рентабиллик даражаси, молиявий дастак коэфиценти ва бошқалар);
- инвестицион фаолият самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлар аниқ тизими шакллантирилади;
- корхонанинг инвестицион жараён билан боғлиқ бўлган ва уни рўёбга чиқариш ва амалга ошириш босқичи муддатлари белгиланади;
- маълум вақт оралиғида барча инвестион фаолиятни рўёбга чиқариш бўйича мазъул марказ шакллантирилади.