ҲИМОЯЛАНГАН ТИЗИМЛАРНИ CODESYS ДАСТУРИЙ ТЎПЛАМИДА ЯРАТИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ ҲИМОЯЛАНГАН ТИЗИМЛАРНИ CODESYS ДАСТУРИЙ ТЎПЛАМИДА ЯРАТИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ушбу ишда ҳимояланган тизимларни лойихалаштиришда CoDeSys дастурий тўплами афзалликлари,имкониятлари ва ўрнатилган тизимларда қўлланилиш кўриб чиқилган.
Бизга маълумки, ДМК (дастурланувчи мантиқий клнтроллерлар)ни дастурлаш учун ҳалқаро стандартда МЭК 61131-3 белгиланган маҳсус тиллардан фойдаланилади. Улар махсус мутахассислар учун мўлжалланмагани учун фойдаланиш учун осон ва қулайдир. Илгари бундай дастурий таъминотлардан фақат ишлаб чиқарувчи фойдалана олган бўлса, ҳозирги даврда тижорат туридан бирига айланган.
Микроэлектроника соҳасида тўлақонли рақобатбардош ва ундан ташқари замонавий интерфейсга эга дастурий мухитларни яратиш осон иш эмас. У ўз навбатида иқтисодий ва ижтимоий маблағ талаб қилади. Охирги ўн йилликда дунё бозорида ихтиёрий аппарат платформасига мос келувчи универсал жиҳозлар пайдо бўлди.
Европа бозорларининг асосини 3S-Smart Software Solutions GmbH компаниясига тегишли CoDeSys дастурий тўплами эгаллаган. 2017 йилга келиб 400 мингдан ортиқ компаниялар қўллаган. CoDeSys мослашиши кўп маблағ, вақт талаб қилгани билан унга талаб катта. Шуни инобатга олган холда, савол туғилиши мумкин, яъни уни ўрнатилган тизимларда қўллаган даврда вақт, маблағ, мослашишлар ва х.к. (киритиш чиқариш модул драйверлари) кетган вақт қаноатлантирадими? Тўлиқ қаноатлантиради деб айта оламиз, чунки мураккаб дастурлаш жараёнлари ва уларни тизимга ёзиш, текшириш ҳаммаси мужассамланган. CoDeSys да дастурчи юқори поғонада ишлайди, демак иш жараёни тез ва сифатли амалга оширилади. Ушбу жараён амалий дастурлаш ва тизим поғонасининг аниқ тақсимлангани натижасида амалга оширилади. CoDeSys да маҳсус тизим кутубхонаси мавжуд бўлиб операцион тизимга киришга руҳсат олишга имкон яратади. Масалан, агар CoDeSys бажарувчи тизими QNX га мўлжалланган бўлса, у холда кўп масалали МЭК модели билан чегараланмасдан, операцион тизим хамма имкониятларидан фойдаланган холда топшириқни динамик холда яратиш имкони амалга оширилади. МЭК
комбинацияларида дастур масалалардан бири сифатида қўлланилади, CoDeSys да эса бир мухитда лойихани тўлалигича амалга оширилади. Юқорида
Расм 1.Тизим ва амалий дастурий таъминот тақсимланини стратегияси.
келтирилган имкониятлардан CoDeSys да ўрнатилган тизимлар учун яратилган дастурий таъминотгина эмас, балки уларни амалга ошириш ва кузатиш имкониятларининг ҳам мавжудлигидадир. Бу эса ўз навбатида юқори маош тўланадиган мутахассислардан озод этади ва иш сифатини оширади.
CoDeSys да телекоммуникацион тармоқ элементларини тармоқда ишлашини мониторинг қилиш ва бу билан зарурий маълумотларга эга бўлиш мумкин, бундан ташқари телекоммуникация тизимлар ҳолати жадвалини дастурини тузишимиз мумкин, натижада биз тизим дастурий таъминот қурилмалари ва иш сифатини таъминловчи тизим дастурларини бажариш ҳолатини кузатишимиз мумкин. Яратилган дастур талаб этилган элементларни бошқара бошлайди.
CoDeSys да нафақат дастур яратиш балки моделлаштириш имкониятлари ҳам мавжуд [2]. Дастурлар муҳитида график редактор мавжуд бўлиб, график элементлар ёрдамида схемаларни чизиш имкониятини яратади. (Расм 2)
Расм 2. График муҳити
Ҳар бир схемадаги элементларнинг ўз тўпламлари мавжуд, шунингдек уларнинг параметларини кўрсатиб иш жараёнини кузатиш мумкин. Элементлар қаторида оддий (чизма, тўртбурчак ва х.к.) мураккаб элементлар (шкала, гистограмма ва х.к.) авария ҳолатлари учун махсус жадваллар мавжуд.
Элементлар интерактив, улар ёрдамида маълумотларни клавиатура, сенсорли панел ёки клавиатурадан киритиш мумкин. CoDeSys нинг яна бир ўзига жалб этувчи томонларидан бири ҳамма ҳисоб контроллерда бажарилади. CoDeSys махсус компонетларига асосан, визуализацияни контроллерларга уланган холда, Web-браузерларда амалга оширилса хам бўлади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, дастурлаш технологияларида мавжуд дастурий муҳитлардан CoDeSys ўзининг қулайликлари, барча учун тушунарли жихозлар, график интерфейснинг мажудлиги, моделлаштириш, схема элементларига компонетларни белгилаш ва кузатиш, реал қурилмаларга дастур ўрнатиш бир муҳитнинг ўзида мужассам этилганлигидадир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1. Петров И.В. "Язык ST для C программиста" // Мир компьютерной автоматизации. 2012.
2. Петров И.В. Отладка прикладных ПЛК программ в CoDeSys // Промышленные АСУ и контроллеры.2006. №№ 2-5, 7, 9, 11. 2007. № 1.
3. Петров И.В. IPC@CHIP - встраиваемый компьютер на одной микросхеме// Автоматизация в промышленности. 2006. № 2.