АГРАР СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ АГРАР СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Касимова Маъфират Сабировна

Аннотация

Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди. Мамлакатимизнинг маҳсулот етказиб берадиган корхоналари халқаро кўргазма ва ихтисослаштирилган ярмаркаларда фаол иштирок этмоқда. Дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилинмоқда. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради. 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2016 йилга нисбатан камида 1,3 , сутни 1,5, тухумни 1,7, балини 2,5 марта кўпайтириш мўлжалланмоқда.


Бундай кўрсаткичларга эришиш учун, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва ирригация тизимини яхшилаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишларни давом эттириш ва чуқурлаштириш зарур. Бу борада хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва албатта мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга жаҳон бозоридаги талабни ошириш, уларни сақлаш, логистика ва 79 истеъмолчиларга етказиб беришнинг замонавий тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишилиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, сабзавот, мева ва узумни даладан истеъмолчига етказиб беришда нобудгарчиликларнинг олдини олиш бўйича мева ва сабзавотларни сақлайдиган омбор ва музлатгичлар тизими етарли даражада ривожланмагани, логистика ва йўл харажатлари билан боғлиқ кўпгина муаммоларни ечиш талаб этилади. Юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг аксарият қисми янги узилган ҳолда эмас, балки консервация қилинган, қайта ишланган ёки қуритилган ҳолда истеъмол қилинмоқда. Бундай ҳолатда маҳсулотлар ўзининг сифати, таъми ва тиббиёт нуқтаи назаридан истеъмол хусусиятларини маълум даражада йўқотади. Мазкур соҳада сезиларли ўзгаришлар бўлаётганига қарамасдан, маҳсулотни асл ҳолида сақлаш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, унинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш, нарх-навога мавсумий омилларнинг таъсирини камайтириш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган барча инфратузилма, ресурс ва имкониятларга эга эмасмиз, бу борада музлатиш, нейтрал газли муҳитда сақлаш каби замонавий технологияларни янада кўпайтириш талаб қилинади. Айни пайтда Ўзбекистонда бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда жами 190 минг тоннадан зиёд мева ва сабзавотлар сақланадиган 274 та замонавий совутгичли камера ва омборларни қуриш ва тўлиқ реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда жами 630 минг тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга бўлган 1300 дан зиёд омбор мавжуд. Уларда ҳар йили мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари сақланмоқда. Бу эса ички бозорда нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва кузги-қишки мавсумда ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кафолатли таъминлаш имконини бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган ва Тошкент шаҳрида ушбу ташкилот ваколатхонаси очилган. Ўзбекистон билан БМТнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий молиявий институти бўлмиш Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди ўртасида конструктив ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бу фонднинг асосий вазифаларидан бири юқори самарадорликка эга бўлган қишлоқ хўжалиги тизимини шакллантириш бўйича ёндашувларни амалга оширишдан иборатдир. Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида жадал ривожланиб бораётган, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзида умумий қиймати 400 миллион доллардан зиёд олтита лойиҳани амалга оширилмоқда. Ҳамкорлигимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалардир. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги кунгача Германия, Голландия, Австрия, АҚШ, Швейцария, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Испания каби 50 та мамлакатдан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда, 400 га яқин корхона ташкил этилди. Бу корхоналар янги маҳсулот етиштиришдан тортиб маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида тайёр озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Ана шу корхоналарда ўта юқори ҳароратда ишлов бериш, асептик усулда консервалаш, музлатиш ва сунъий қуритиш усуллари тўлиқ ўзлаштирилган. 2013 йилнинг ўзида бу корхоналар 81 томонидан қиймати 800 миллион доллардан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди, жумладан, 200 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинди.


Шундай қилиб, яқин йилларда мева-сабзавот хомашёсини қайта ишлаш ва унга ишлов бериш бўйича умумий қиймати 150 миллион долларга яқин бўлган 265 та инвестиция лойиҳасини қўшимча равишда амалга ошириш кўзда тутилган. Бу соҳага киритилган сармоялар кўп харажатни талаб этмаслиги, шу билан бирга, 1,5-4 йил ичида ўзини қоплаши билан эътиборлидир.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Касимова, М. С. (2019). АГРАР СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ . Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(3), 2. извлечено от https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/153