РЕАЛ СЕКТОР КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ РЕАЛ СЕКТОР КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармонида белгилаб берилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Давлат дастурининг “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” 3.1-бўлимида “...банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш” масалаларига эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланган1.
Иқтисодиётимизнинг юқори суръатлар билан барқарор ўсиб бораётгани ва мамлакатимизда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу жумладан, банк секторида ўтказилаётган ислоҳотларда унда сезиларли силжишлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида жаҳон андозаларига мос келадиган банк тизимини босқичма босқич барпо этиш билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда.
Халқаро миқёсда молия бозорларини пул ресурслари билан зўр бериб тўлдириш давом этаётгани фонд ва хомашё бозорларида сунъий равишда ошириб борилган спекулятив нархларнинг янада кўтарилиб кетишига, таъбир жоиз бўлса, молиявий кўпикларнинг баттар авж олишига, инфляциянинг жиловлаб бўлмас даражада ўсиш хавфининг кучайишига олиб келмоқда.
Реал секторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштиришда имтиёзларнинг белгиланиши мазкур соҳа вакиллари томонидан кредитга бўлган талабнинг ва айни пайтда уларга берилаётган кредит ҳажмининг йилдан-йилга ошиб боришига олиб келмоқда. Шу ўринда, тижорат банклари кредитлари тўғрисида сўз борганда уларнинг мақсад йўналишлари жиҳатидан таркиби ҳам такомиллашиб бораётганлигини таъкидлаш лозим.
Реал секторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштириш банк тизимининг хусусиятлари қуйидагиларга доимий амал қилиш орқали юқори натижага эришиш мумкин:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини узлуксиз давом этишига замин яратади;
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» Г.// 08.02.2017 й. №28 (6722).
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий томондан қўллаб-қувватлайди;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришдан олдин уларни ўрганиш ва фаолиятини баҳолаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришда уларнинг бизнес-режасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми ўсишини таҳлил қилиш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш ва тўловга лаёқатлилигини баҳолаш.
“Қўйилган мақсадга кичик ва ўрта бизнес фаолиятини легаллаштириш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан уларнинг даромадларини энг аввало саноат ва хизматлар соҳаларида ошириш орқали эришилади, бу эса, ўз навбатида, мазкур соҳаларда меҳнат унумдорлиги ошишига олиб келди. 2017 йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, хусусан солиққа тортиш меҳанизи, йирик бизнес билан ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларни ривожлантириш бўйича қатор чоралар амалга оширилди”2.
1-жадвал
«Ипотека банк» АТИБ нинг бўйича иқтисодий-молиявий кўрсаткичлар таҳлили(млн.сўм)
№
Кўрсаткичлар
01.01.2018
01.04.2018
01.07.2018
01.10.2018
01.01.2019
1.
Активлар
5 748,3
6 593,6
7 900,8
12 559,39
13 389,30
2.
Кредит портфели
4 566,1
5 324,2
6 224,7
9 498,31
10 461,33
3.
Узоқ муддатли кредитлар
4 306,9
5 083,1
6 051,3
9 258,52
10 367,01
4.
Йил бошидан кичик бизнесга берилган кредитлар
1 590,4
1 908,5
791,6
1 840,60
2 183,17
5.
Кичик бизнесга берилган микрокредитлар
252,8
74,9
170,0
257,9
319,82
6.
Депозитлар
2 652,0
3 044,6
3 523,1
5 428,97
5 493,79
7.
Аҳоли омонатлари
822,0
867,5
1 026,8
1 167,36
1 225,89
8.
Капитал
460,1
502,9
550,9
686,5
1 257,7
9.
Устав капитали
270,1
270.1
303,9
336,0
846
10.
Минибанклар (дона)
154
154
150
160
159
11.
Жамғарма ва кассалар (дона)
578
576
575
857
854
12.
Пластик карточкалар сони (дона)
1 708 758
1 747 117
1 776 031
1.839.035
1.894.366
13.
Терминаллар сони (дона)
20 446
20 865
21 619
24 587
26 493
14.
Валюта айрибошлаш шахобчалари
33
33
33
67
80
Манба: «Ипотека банк» АТИБ нинг маълумотлари.
2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. – Тошкент-2018 й.
1-жадвалда «Ипотека банк» АТИБ нинг иқтисодий-молиявий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, банк активлари 01.01.2018 йил ҳолатига кўра 5748,3 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 01.01.2019 йил бошида 13389,30 млн.сўмни ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан ўсган. Бу ижобий ҳолат деб баҳолаш мумкин.
«Ипотека банк» АТИБ нинг иқтисодий-молиявий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, узоқ муддатли кредитлар 01.01.2018 йил ҳолатига кўра 4 306,9 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 01.01.2019йил бошида 10 367,01 млн.сўмни ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан ўсган. Бу ҳам ижобий ҳолат деб баҳолаш мумкин.
Йил бошидан кичик бизнесга берилган кредитлар 01.01.2018 йил ҳолатига кўра 1 590,4 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 01.01.2019 йил бошида 2 183,17 млн.сўмни ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан ўсган.
«Ипотека банк» АТИБ томонидан кредит ресурслари турли муддатларга жойлаштирилди. Бунда асосий эътибор фаол кредит тарихига эга, ўз бизнеси соҳасида барқарор ва ишончли ўрин эгаллаган, таъминочилар ва харидорлар билан яхши алоқа ўрнатилган иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва ташкилотларига қаратилди.
2-жадвал
Халқаро пул айланмалари таҳлили (2018 йил)3
№
Халқаро пул айланмаси шахобчалари сони
Умумий мижозлар сони
Хорижда пул қабул қилиб олган мижозлар сони
Хорижга пул жўнатган мижозлар сони
Қабул қилинган пуллар миқдори
Жўнатилган пуллар миқдори
1
80 та
895 мингта
813 мингта
82 мингта
308,2 млн. AҚШ доллари
88,2 млн. AҚШ доллари
2-жадвалда халқаро пул айланмалари таҳлили келтирилган бўлиб, унга кўра халқаро пул айланмаси шахобчалари сони 80 та бўлиб, умумий мижозлар сони 895 мингтани, қабул қилинган пуллар миқдори 308,2 млн. AҚШ долларни иашкил этади.
Реал секторда тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари имтиёзли кредитларидан самарали фойдаланиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш борасида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
- реал секторда хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг, технология, ускуна ва бошқа воситалар билан таъминлашда банклар томонидан ажратилган кредитларни назорат қилиш;
- реал секторда янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида молиявий соғломлаштиришга эришиш учун
3 «Ипотека банк» АТИБ маълумотлари.
имтиёзли кредитлар билан таъминлаш тартибига мос ҳолатда ишларини ташкил этишни таъминлаш;
- реал секторда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик корхоналарини ривожлантириш мақсадида уларга тез ва арзон кредит маблағлари билан таъминлаш;
- реал секторда хусусий тадбиркорлик субъектларини банк билан муомаласини яхшилаш ва кредитлаш билан боғлиқ фаолиятни яхшилашга доимо эътибор бериш;
- реал секторда ривожланган давлатлар каби кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қисқа муддатли субсидияларни бериш ва саноат корхонаси фаолиятини ташкил қилиш;
- реал секторда хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бизнес режаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда кредитлаш қоидаларига мослигини текширишни йўлга қўйишни такомиллаштиришдан иборат.