ЎЗБЕКИСТОН ОИЛАЛАРИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЗАРУРИЯТИ ВА ЙЎЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ОИЛАЛАРИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЗАРУРИЯТИ ВА ЙЎЛЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstract
мазкур мақолада Ўзбекистон оилалари фаровонлигини таъминлашнинг бир йўналиши сифатида оила билан давлат-хусусий шериклиги асосида табиркорлик фаолиятини амалга ошириш зарурияти ва йўллари қисқача кўриб чиқилган.
Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ амалга оширилган ислоҳотлар биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар турмуш фаровонлигини таъминлаш ва ҳоҳиш истакларини амалга ошишига кўмаклашиш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган эди. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ҳукумат томонидан бевосита ва билвосита давлат бошқаруви, қабул қилинаётган норматив-меъёрий ҳужжатлар, давлат дастурлари, тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган барча ҳаракатлар мамлакатимиз аҳолисини ҳуқуқий, моддий ва маънавий ҳимоялаш, уларнинг ҳаёт даражасини ошириш, даромадларини кўпайтириш, ўзлари ва келажак авлодлари учун тўлақонли яшаш, ўқиш, ишлаш ва дам олиш кабиларга шароитлар яратишга ҳамда бошқаларга дастак, кўприк бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда 9 мингдан ошиқ маҳаллада 6,4 млн.дан кўп оила мавжуд. Битта оила уй хўжалигида республика бўйича ўртача 5,1 киши, шундан шаҳарда 4,9 ва қишлоқда 5,4 киши мавжуд [1]1. Республикамизда 4 киши яшовчи оилалар жами оилаларнинг қарийб 20 фоизини, 5 та ва ундан кўп киши яшовчи оилалар 70,4 фоизни ташкил қилади. Аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳақида сўз борганда албатта аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масала ётади. Бандликни таъминлашда, ишчининг маълумоти, малакаси, ёши, жинси аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистонда 14,6 млн. меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли истиқомат қилмоқда. Ушбу ҳолатлар мамлакатимизда оила тадбиркорлигини ривожлантириш салоҳияти анча юқори даражада эканлигини кўрсатади.
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳоҳиш билдираётган, малакаси ва ўзига бўлган ишончи кучли, тайинли бизнес режага эга, аммо уни амалга ошириш учун моддий ва ҳуқуқий кўмакка муҳтож инсонлар кўп. Тадбиркорликка дастлабки қадамлар қўйилаётганда энг кўп учрайдиган муаммолардан бири маблағ етишмовчилиги ва хатарлилик-
1 Семья в Узбекистане, 2013-2017. Госкомстат Республики Узбекистан. Т.: 2018,-157 с.
таваккалчилик ҳисобланади. Шундай вақтда янги тадбиркорлар учун ишончли шерик зарур бўлади. Тадбиркорнинг шериги давлат бўлса, бундай вазият фаолиятнинг ишончлилигини ва самарадорлигини таъминлайди. Шундай экан, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётган бир паллада, бошланғич тадбиркорга моддий, ҳуқуқий ҳамда руҳий кўмак берувчи ташкилотни ташкил этиш зарурияти ўз-ўзидан вужудга келади.
Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида [2]2 ана шу кўмак берувчи ташкилот – бу давлат эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистонда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун 2019 йил 10 майда (537-сонли) қабул қилинган. Ушбу қонун 10 та боб ва 44 та моддадан иборат. Қонун давлат-хусусий шериклик соҳасида халқаро амалиётда синовдан ўтган институционал-ҳуқуқий нормалар ҳамда қоидаларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади [3]3. “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда ДХШнинг асосий тамоиллари, уни тартибга солиш ва давлат сиёсатининг йўналишлари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари, битим тузувчи тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ДХШ лойиҳаларини тақдим этиш қоидалари, тендер ўтказиш талаблари, битим тузиш тартиб-қоидалари, томонларнинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидалари, шерикликни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва битим бўйича тўловлар таркиби акс эттирилган. Давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги [4]4. Бунда давлат бошқаруви, ҳудудий ҳукумат органлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколатланган бошқа давлат ташкилотлари давлат шериги бўла олади. Хусусий шерик –Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси. Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси босқичларида оилани қўллаб-қувватлашга, улар даромадларини кўпайтиришга қаратилган чоралар изчил амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан, барча ислоҳотлар оилалар 2 https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/davlat_va_biznes_urtasidagi_sheriklik_-_moliya_vazirligi_huzuridagi_agentlik_bilan_kelishilgan_holda
3 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 12.06.2019 йилдаги №ЎРҚ-537-сонли Қонуни
4 https://www.norma.uz/nhh_loyihalari/davlat-hususiy_sherikligi_
фаровонлигини оширишга қаратилган экан, уларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлигини таъминлаш ва шу орқали даромадларини оширишда уларда ДХШ алоқаларини ўрнатиш зарур ҳисобланади. Оилавий тадбиркорлар учун Давлат-хусусий шериклик алоқаларини ўрнатиш бу бир тарафдан оилалар бюджети учун даромад келтирса, давлат учун ҳам бу фойдали битим ҳисобланади. Қуйида шу кунгача амалга оширилган ва тўлдирилишни талаб этувчи, ҳамда амалга оширилса ҳар икки томон фойда келтирувчи йўналишларни келтирмоқчимиз. Бу йўналишлар юртимиз оилаларида оила аъзолари иштирокида Давлат-хусусий шериклик асосида иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан: 1. Қишлоқ хўжалиги – гул ва дарахт (мевали ва декоратив) кўчатлари етиштириш; парранда (бедана, канарейка, товуқ, тўти, курка) ва парранда маҳсулотлари (тухум, гўшт); қўй ва қуён боқиш; асаларичилик; қўзиқорин ва кўкатлар етиштириш; мева ва полиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш. 2. Саноат – ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари; сут (творог, кефир, дурда, сузма, сарёғ, қаймоқ) ва ун маҳсулотлари (макарон); гўшт маҳсулотлари (сосискалар, гўштли ўрамалар, консервалар) қадоқлаш; мева ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш, тузлаш, шарбат тайёрлаш); енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (газлама, гилам, кийим-кечаклар тикиш ва тўқиш), чинни идишлар ишлаб чиқариш ва гул билан безаш, чарм-пойабзал маҳсулотлари тикиш, ёғочга ишлов бериш ва мебель маҳсулотлари ясаш. 3. Хизматлар соҳаси – кенг қамровли бўлиб, маҳалла ҳудудида якка ёки оилавий тадбиркорликни ташкил этиб, кўпгина пуллик хизмат турларини бажариш мумкин. Бунда қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона, техник, ободонлаштириш ва инфратузилма объектларига хизмат кўрсатиш, алоқа ва ахборот, савдо, соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасидаги хизматлар бўлиши мумкин. Қурилишда – маҳалла хонадонлари ёки мактаб, боғча, поликлиника ва уй-жой қуриш лойиҳасини тайёрлаш, қуришга доир барча хизматлар ҳамда реконструкция-таъмирлаш ишларини бажариш. Меҳмонхона – уйда меҳмонхоналар ташкил этиш орқали ички ва ташқи сайёҳлар оқимини қабул қилиш мумкин. Миллий анъаналаримизни чуқур англаган ва кўрсатиб бера олган ҳолда, турмуш шароитимиз, ўзбекона ошпазлик санъати ва муомала маданиятимизнинг намуналарини чет эллик туристларга намойиш этиш орқали, Ўзбекистонга бўлган туристлар ва сармоядорларнинг маблағларини ва ўзларини юртимизга жалб этишимиз мумкин. Бу ҳолатда албатта, этика ва тозалик қоидалари, зарурий шароитлар яратиб, тўлақонли транспорт, гидлик ҳамда ошпазлик хизматларини бажариш лозим. Оилаларда меҳмон уйлари очишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори ва унинг асосида Низом кучга кирган Техник хизмат кўрсатиш. Барчамизга маълумки, 21 аср “инновациялар ва янги технологиялар” асри ҳисобланади. Нафақат иқтисодиёт тармоқлари,
балким кундалик ҳаётимизни ҳам янгиликсиз тасааввур этиб бўлмайди. Улар ҳаётимизга ўзгача мазмун киритиб, оғир ишларни енгиллаштириб беради. Шу нуқтаи назардан, маҳаллаларда алоқа-ахборот марказларини яратиш орқали, ҳар бир оила билан боғланиш, янгиликлар билан танишиш, бажарилаётган ишлар назорати ва тадбиркорлар мурожаати ва бошқаларда ахборотлар алмашинуви натижасида енгилликлар яратилиб, вақт ва бошқа сарфлар камаяди. Бунда дастурчилар ва алоқа операторлари зарур бўлиб, бундай касб эгалари ҳар бир маҳаллада топилади. Улар оилалардаги интернет воситаларининг дастурий ва ишга яроқлилигига ҳам хизмат кўрсатадилар. Маҳалладаги инфратузилма объектлари – ички автомобиль йўллари ва йўловчилар йўлаклари ҳолатининг назорати, кўча чироқларини текшириш ва алмаштириш, уларни тартибга солиш ва ободонлаштриш ҳозирги замон талаби ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллада савдо дўконлари ташкил этиб, биринчи навбатда арзон баҳоларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маиший зарурий товарлар савдосини йўлга қўйиш – аҳоли турмуш тарзини ўзгартиришга асос яратади. Соғлиқни сақлаш соҳаси бугунги кунда жуда долзарб ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифалари бисёрлиги билан ажралиб туради. Ҳозирги экологик вазият таъсирида аҳоли ўртасида тиббий ёрдамга муҳтожлик кўпайиб бормоқда. Бу эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ҳам меъёрдан анча паст. Маълумки, шаҳарларда яшаш жойига қараб оилалар маълум бир шифохонага, туғруқхонага ва болалар шифохонасига бириктирилган. Агар хонадонда бемор бўлса, тез ёрдам орқали туман шифохонасига етказилади, агар бемор ҳолати шифохонага ётқизилишн талаб этса, у ўша ерда қолади. Масала бунда эмас. Айрим ҳолларда тез ёрдамда келган беморлар ҳам бўлимда бўш жой йўқлиги туфайли ҳам бўлим йўлагидаги койкаларда кунлаб қолиб, ўша ерда муолажаларини олмоқдалар. Шунингдек, кўплаб ҳолатларда нафақа ёшидаги фуқаролар сурункали касалликларини шифоханада даволаниш учун туман йўлланмалар тарқатиш бўлинмаларида навбатда қолиб кетмоқда. Бу шифохоналарни кенгайтириш, янгиларини қуриб ишга туширишни талаб этади. Давлат билан хусусий шерикчилик асосида бу муаммони ҳам ечиш, давлат ҳам фуқаролар учун мақбул ечим йўлларини топиш мумкин. Айтмоқчимизки, хонадонларда санитария эпидемиология стандартларига риоя қилиб, 3-5 кун даволанадиган ўрта оғирликдаги беморлар учун кундузги шифохоналар ташкил этиш лозим. Оилавий поликлиникаларимизда бундай махсус ажратилган хоналар бор, бироқ уларнинг сиғими айрим мавсумий касалликлар бошланган маҳал етмай қолади. Ёки ҳозир ноёб ҳисобланган, МРТ, Рентген, ЭЭГ, УЗД каби аппаратларни ва тезкор лаборатория жиҳозларини ишлатишни мукаммал билувчи махсус шифокорлар бўлса, давлат ҳомийлигида бу аппаратларни олиш ва аҳоли учун ишлатиш тиббиёт соҳасида жуда катта ёрдам бўлади. Беморларга қисқа муддатларда тез тиббий ёрдам кўрсатилади ва шифохоналаримиз иши ҳам бирмунча енгиллашган бўлар эди. Шунингдек, хонадонларда дорихоналар очишни йўлга қўйиш мумкин. Оиланинг асосий вазифаси жамиятга баркамол, етук, мукаммал ишчи кучи, кадр етказиб беришдан иборат экан. Бу биринчи навбатда ёш авлоднинг
маънавий ва жисмоний соғлом вояга етишларини таъминлашни талаб этади. Мактабгача ва мактаб таълими соҳаларида кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда ҳамда улар Оила ва Давлат-шериклик алоқалари нисбатан кенг тарқалган соҳалар ҳисобланади. Таъкидлаш ўринлики, оилаларда ДХШда боғча ташкил этганларга бирмунча имтиёз ва қулайликлар тизими ишлаб чиқилган. Ташкил этиладиган боғчалар оддий боғчалардан фарқли равишда ўйинли ва педагогик технологиялар асосида, янгидан янги қўшимча машғулотлар билан фаолият олиб борилади. Хусусий мактаблар ташкил этиш ҳам ДХШни талаб этувчи соҳа ҳисобланади. Республикамизнинг умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим савияси ўрта даражада эканлигини аниқлаш қийин эмас. Хўш барча шароитлар яратилган, айрим ҳолларда янги ўқув бинолари, инновацион ўқитиш жиҳозлари бор мактаблардан “қониқарли” баҳога лойиқ ўқувчилар етишиб чиқаётганлигига сабаб нима? Биринчидан, бундай ҳолат айрим ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг меъёрдан ортиқлигидан; иккинчидан, фан ўқитувчиларининг етишмаслиги оқибатида дарс соатлари ўтилмай қолаётганлигидан келиб чиқмоқда. Шунингдек, фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг малака ва кўникмалари ёш авлодга билим бериш даражасида эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Шундай экан, бу соҳада ҳам ДХШ алоқаларини ўрнатиш, кенгайтириш ва такомиллаштириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Давлат-хусусий шериклик алоқаларини кундалик кунимизнинг ҳар бир жабҳасида қўллаш мумкин ва бу албатта ижобий натижалар беради. Бугунги кунда Республикамизда Давлат-хусусий шериклик алоқаларининг заруриятини таҳлил этиш, асослаш, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, ҳаётга жорий этиш ҳамда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида давомли ислоҳотлар тизимини яратиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айтишимиз мумкинки, бу ислоҳотлар бардавом бўлиб, давлатимиз барқарор иқтисодий ривожланиши ҳамда ундаги ҳар бир оиланинг фаровон ҳаёт кечиришида ўз ҳиссасини қўшади. Фойдаланилган адабиётлар
1. Семья в Узбекистане, 2013-2017. Госкомстат Республики Узбекистан. Т.: 2018,-157 с. 2. https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/davlat_va_biznes_urtasidagi_sheriklik_-_moliya_vazirligi_huzuridagi_agentlik_bilan_kelishilgan_holda
3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 12.06.2019 йилдаги №ЎРҚ-537-сонли Қонуни
4. https://www.norma.uz/nhh_loyihalari/davlat-hususiy_sherikligi_