ХАВФСИЗЛИК―МАМЛАКАТ ТИНЧЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ ХАВФСИЗЛИК―МАМЛАКАТ ТИНЧЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov

Abstract

Мамлакатни бошқариш турли йўналишлардаги фаолиятлар мажмуасидан иборат бўлиб уларни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий гуруҳларга бўлиш мумкин. Хавфсизлик фаолияти айни вақтда инсониятнинг барча фаолиятига тегишли тушуча ҳисобланади, жумладан, юқорида қайд этилган гуруҳига ҳам. Хавфсизлик сўзини, хавфсизлик фаолиятини ўзига мужассамлаштирмаган жамият аъзоси ёки мамлакат фуқароси йўқ десак хато бўлмайди. Инсон, оила, маҳалла, туман, вилоятлар хавфсизлигидан мамлакат хавфсизлиги келиб чиқади. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўзининг ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлашда “Мен хавфсизлигим учун бугун нима иш қилдим?” деб ҳар куни ўзига савол бериши керак.
Ўтган мустақиллик йиллари даврига назар ташлайлик, мамлакат раҳбариятининг оқилона сиёсат олиб бориши, Ўзбекистон ҳукуматининг самарали бошқаруви асосида мана 29 йилдирки тинчликда, хавфсизликда ҳаёт кечираяпмиз.
Бу йўналишда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўз асарларида қуйидаги фикрларни келтирадилар: “Биз ўз олдимизга қўйган буюк ва эзгу мақсадларга эришиш, мамлакатимиз хавфсизлигининг таъминлаш вазифасини бажариш аввало ўз куч-қудратимизга халқимизнинг жипслигига, кучли иродасига бўғлиқ. Мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиш мумкин бўлган барча хатарлардан, юртимизга қарши тузилаётган турли фитналардан ўз вақтида огоҳ бўлишимиз, уларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солишимиз зарур. Биз халқаро терроризмга қарши курашда жаҳон ҳамжамияти, биринчи галда, минтақамиздаги давлатлар билан баҳамжиҳат ҳаракат қилишимиз даркор”1.
Хавфсизликни тўлиқ тасаввур қилиш учун уни туб моҳиятини тўғри тушуниш ва талқин қилиш лозим. Хавфсизлик ва хавфлилик бир бирига тескари фаолиятлардир. Хавфлилик борлигидан хавфсизлик фаолияти келиб чиқади. Хавфлилик мураккаб жараён бўлса, хавфсизлик эса ўта мураккаб фаолиятни талаб қилувчи жараён ҳисобланади.
Дунё давлатчилиги шаклланиши давридан бошлаб хавфсизлик ва хавф тушунчалари амалда кенг қўлланиладиган бўлди. Айниқса ХХI асрдан бошлаб ушбу фаолият барча мамлакатлар, минтақалар учун янада кенг маънога эга бўлди, хавфларнинг янги кўринишлари шаклланди.
Хавфсизликнинг туб маъносини ифодалайдиган олимлар ва мутахассисларнинг кўплаб таърифлари адабиётларда турли кўринишда баён қилинган. Фикримизча, Миллий хавфсизлик бу ички ва ташқи муҳитда, яъни чегаравий-ҳудудий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, ахборот ҳамда экологик ҳолатларни обектларни хавфсизлигини таъминлаш фаолиятидир.
1 I.A.Karimov “Vatanimizning tinchligi xavfsizligi o’z kuch-qudratimizga, xalqimizning hamjihatligi va bukilmas irodaiga bog‘liq” T:. O’zbekiston. 2004 y. 32-bet.
Хавфсизликни камайтирадиган, хавфлиликни оширадиган факторлар гуруҳи 1-расмда кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган хавфсизлик факторлар гуруҳларининг ҳар бирида ҳам ўнлаб йўналишлар мавжуд. Масалан, инсонни ҳар бир фаолияти хавфсизлик билан боғлиқ. Таниқли рус олими проф. М. Лемешев “Инсон ақллиман деб табиат қонунларига қарши бориши керак эмас, акс ҳолда табиат инсонни жазолайди” деган эди. Ҳақиқатда Орол денгизи фожияси, Украинанинг Киев вилоятидаги сунъий денгиз, Россиянинг Урол тоғларидаги темир руда каръерлари бунга мисол бўлади. Хавфсизликни таъминлаш жараёни юқори даражадаги мураккаб тизимлилигини инобатга олиб уни макро ва микро даражадаги хавфсизликларга ажратиш мумкин, яъни, инсон, оила, маҳалла, ҳудудлар хавфсизлги микро даражадаги хавфсизлик десак, мамлакатнинг чегаравий-ҳудудий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, ахборот ҳамда экологик хавсизликлар макро даражадаги хавфсизликлар ҳисобланади. Улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳамда уларнинг миқдорий нисбатларини инобатга олиш ушбу соҳа бўйича олиб борилаётган илмий татқиқотларнинг асосий шарти бўлиши керак. Ушбу жараённинг умумий кўриниши қуйидаги кўринишга эга бўлади (2-расм).
2-расм. Мамлакат хавфсизлигини ташкил этувчи йўналишлари
-Инсон фаолиятидаги хатолик ва камчиликлар;
-ҳудуд фаолиятини ташкил қилиш ва бошқаришдаги хатолик ва камчиликлар;
-мамлакатни бошқарув жараёнидаги хатолик ва қамчиликлар;
-табиат қонунларига амал қилмаслик.
Хавфсизликни камайтиради
Хавфни оширади
Мамлакат хавфсизлиги
Чегаравий-ҳудудий хавфсизлик
Иқтисодий хавфсизлик
Ижтимоий хавфсизлик
Сиёсий-ҳуқуқий хавфсизлик
Табиий-экологик хавфсизлик
Ахборот хавфсизлиги
Инсон хавфсизлиги
Оила хавфсизлиги
Маҳалла хавфсизлиги
Ишлаб чиқариш хавфсизлиги
Транспорт хавфсизлиги
Ҳудуд хавфсизлиги
Ягона шахс сифатида мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ўз хавфсизлигини таъминлашда ўзи масъулдир. Шунингдек, 2-расмда келтирилган ҳар бир блокнинг ҳам хавфсизлиги обектларнинг хусусиятидан келиб чиқиб улар турли хил кўринишга эга бўлади, уларни ташкил этувчилари ўз хусусиятига эга бўлади. Мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаш фаолияти билан шуғулланувчи вазирликлар: Ўзбекистон Ҳарбий қуролли кучлари, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика прократураси, божхона ва солиқ қўмиталари ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, экологик ҳамда ахборот хавфсизлиги билан ҳам шуғулланадиган вазирлик ва ташкилотлар ҳам мавжуд. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришгандан сўнг юқорида қайд этилган хавфсизликни таъминловчи вазирликлар, мутасадди ташкилотлар таркибий ҳамда мазмунан фаолият юритишлари янгидан шакллантирилди, такомиллаштирилди, янги техника-технологиялар билан таъминланди.
Шуни таъкидлаш жоизки, мустақилликка эришганликнинг дастлабки йилларида, яъни ўтган асрнинг 90-йилларида мамлакатимиз чегаралари халқаро андозаларга тўлиқ жавоб бермас эди. Фақат Афғонистон мамлакати билан талабларга мос чегарамиз бор эди холос. Ўзбекистоннинг територияси шарқидан ғарбигача 1400 км ва шимолдан жанубгача 925 км ташкил қилган ҳолда 3500 км дан ортиқ шаклланган чегарани халқаро талабларга мос ҳолда шакллантириш учун иқтисодий-моддий жиҳатдан имкониятга эга эмас эдик. Шунинг асосида мамлакатнинг чегаравий хавфсизлик даражаси талабга жавоб бермас эди.
Бугунги халқаро харакатларнинг хусусиятлардан келиб чиқиб чегараларнинг мустаҳкамлигини, унинг сифат кўрсаткичлари қанчалик талабларга жавоб беради? Мухтарам президентимиз Ш.М. Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон ҳукумати тўғри сиёсат юритиб мамлакат тинчлигини, уни хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор бермоқда. Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг халқаро рейтинг потенсиали бўйича 38-ўринни, Хамдўстлик мамлакатлари орасида 3-ўринни эгаллайди. Глобаллашув шароитидаги халқаро муносабатлар мамлакатимиз куч-қудратини янада юқори поғонага кўтарилишини тақазо қилади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ҳам ўта мураккаб жараён ҳисобланди. Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш иқтисодий хавфсизликни таъминлаш билан бевосита боғлиқдиқ. Реал секторни тўғри бошқариш оптимал режалаштириш, бюджетни шакллантириш ва уни тўғри сарфлаш, солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий дастаклари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.
Хулоса ўрнида, юқорида қайд этилган хавфсизлик йўналишларининг барчаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ, уларни самарали фаолият кўрсатиши моддий ва маънавий жиҳатдан таъминланганлик даражасига боғлиқ, яъни иқтисодий хавфсизлик билан бевосита боғлиқдир.
Хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча йўналишлар(блоклар) фаолиятининг мураккаблиги, бошқариш ва режалаштиришдаги кўп қиррали
муаммоларни, улардаги тасодифийликлар, таваккалчиликлар уларни келажакда такомиллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини бажариш заруратини тақоза қилади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A. (2019). ХАВФСИЗЛИК―МАМЛАКАТ ТИНЧЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(2), 3. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/50

Most read articles by the same author(s)

1 2 3 4 > >>