ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ФИСКАЛ СИЁСАТИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ФИСКАЛ СИЁСАТИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Alisher Ismoilov

Abstract

Миллий иқтисодиётни тараққий эттиришнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг мутаносиб ва барқарор ривожланишини таъминлашда давлат иқтисодий сиёсатининг янги устувор йўналишларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бугунги кунда жамият иқтисодий тараққиётига эришиш йўлида давлат фискал сиёсатини самарали қўллаш масаласи анча долзарб ва тадқиқ этилиши лозим бўлган мавзулардан саналади. Замонавий фискал сиёсати давлат молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашга ва иқтисодиётдаги нохуш ҳолатларни баратараф этишга қаратилган бўлади. Унинг асосий мақсади барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган иқтисодий цикл тебранишларини ва инфляцияни жиловлаш ҳамда юқори бандлик даражасига эришиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек, “Солиқ-бюджет сиёсатига қатьий амал қилиш, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариш, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ҳажми, йирик инвестиция лойиҳалари ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни молиялаштириш - ушбу энг муҳим вазифаларни амалга ошириш”1 ҳамда иқтисодиётда иқтисодий фаолликни таъминлаш долзарб вазифалардан биридир.
Юқорида зикр этилган мақсадларни руёбга чиқаришда давлат фискал сиёсати давлат бюджети харажатлари ва даромадларини ўзгартириш орқали эришилади. Иқтисодиётда фаолликни ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, аҳолининг самарали бандлигини таъминлаш ҳамда шу орқали барқарор иқтисодий тараққиётга эришишга ҳаракат қилади. Лекин бунга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Чунки иқтисодий тебранишлар шароитида ва жаҳондаги турли таркибий ўзгаришлар ҳамда қўшни давлатлардаги ташқи иқтисодий сиёсатнинг ўзгариши давлат томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатни тубдан такомиллаштиришни тақозо этади.
Замонавий иқтисодий адабиётларда давлатнинг самарали фискал сиёсатини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, молиявий ресурларидан оқилона фойдаланиш ва тақсимлаш жараёни билан боғланса, иккинчи томондан бюджетни тўлдирувчи ва молиялаштирувчи унсур сифатида қаралади. Ҳар бир иқтисодчи олим фискал сиёсат иқтисодий мазмунига турлича ёндашиб иқтисодиётдаги ҳал қилувчи ўрнига ёки унинг таркибий қисмларидан саналган иқтисодий дастакларига яъни солиқлар ва харажатлар сиёсатига асосий урғу бериб уларнинг иқтисодий фаолликни таъминлашдаги
1 Мирзиёев, Шавкат Миромонович. Танқидий таҳлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. - б.
айрим жиҳатларига тўхталиб ўтишади. Давлат фискал сиёсатининг иқтисодий фаолликни таъминлашдаги самараси, унинг имкониятлари ва иқтисодиётга таъсири масаласи иқтисодий фан тарихида бир гурух буюк намоёндаларни мисол сифатида келтириш мумкин2. Шунингдек, мазкур масалалар яъни давлат фискал сиёсати тахлиллари доирасидаги тадқиқотларда ҳақиқатдан ҳам унинг миллий иқтисодиётдаги таъсири асосланган ҳамда унинг давлат бюджети харажатлари ва даромадлари таркибий қисмини ўзгартириш орқали иқтисодиётни тартибга солувчи иқтисодий фаолликка ундовчи самарали восита эканлигини асослаган бир гурух иқтисодчи-олимлар бу йўналишда самарали тадқиқот олиб боришганликларини мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин3.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозир замон хорижлик иқтисодчи тадқиқотчи олимлардан Э.Накамура, Ж.Стенсон ва Ж.Паркерлар давлат фискал сиёсатига ва унинг таркибий қисмларидан саналган бюджет харажатлари ҳамда унинг самарадорлик мултипликатори айнан иқтисодий фаолликка таъсирини турли амалий тахлиллар асосида баён этган. Шунингдек, уларнинг илмий тадқиқотлари тахлилида Америка иқтисодиёти тарихий статистик маълумотларига асосланиб, бюджет харажатларининг такрибий ўзгаришлари кўп ҳолларда миллий иқтисодиётдаги инвестицион фаолликни, бандлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилиши ёрқин мисоллар орқали кўрсатилиб берилган4. Мамлакатимиз иқтисодчи-олимларидан С.Чепель ва М.Катанова, А.В.Ваҳабов, Т.Т.Жўраев, Т.С.Ма-ликов, Жалилов П.Т., Д.Тожибоева ва бошқалар томонидан ўрганилган5.
Агар республикамизнинг 2010-2018 йиллар оралиғидаги давлат бюдже-ти сарф-харажатлари ва даромадларини тахлил қиладиган бўлсак, давлат бюджети харажатлари ва даромадларининг ўзгариши реал ЯИМнинг ўсиш суръатлари билан мутаносиб равишда ўзгариш тенденциясига эга бўлган. 2010 йилда давлат бюджети даромадлари ЯИМга нисбатан 22,0 фоизни ташкил этган
2 Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Москва., 1962. Стр. 332; Mill J.S. On the Defintion of Political Economy; and on the Method of Invtstigation Proper to it. In: Tssays on Some Unsettled Questions of Political Economy. L., p 133-137; Маршалл А. Принципы политической экономии. Москва, 1983. Т.I. Стр. 56-68.; Walras L. Elements of pure Economics. Translated by Jaffe W.Homewood, Richard D.Irwin, 1954. рр. 88-89.
3 Самуэльсон, П. Экономика : пер. с англ. / П. Самуэльсон. М., 1997. 586 с.; Долан, Э. Дж. Макроэкономика / Э. Дж. Долан, Д. Линдсей ; пер. с англ. В. Лукашевича и др. ; под общ. ред. Б. Лисовика. СПб., 1994. 408 с. 6. Дорнбуш, Р. Макроэкономика : пер. с англ. / Р. Дорнбуш, С. Фишер. М., 1997. 784 с. 7. Макконнелл, К. Р. Экономикс: принципы, проблемы и политика : пер. 14-го англ. изд. / К. Р. Мак коннелл, С. Л. Брю. М., 2003. 683 с. 2 Pareto V. Economie Matematique.-Encyclopedie des Sciencec mathematiques Tome I, vol., Fasc.4.P.: Gauthiev-Villars, 1911 p. 591-640; Wickles K. Lectures on Political Economy. L.Robbins [ed.]. London: George Routledge, [1901,1906] 1934; Fisher I. Mathematical Investigations in the Theory of Value and Prise. New Haven, Ct: Yale University Press, [1892] 1925; Schumpeter J. History of Economic Analysis. New York: Oxford University Press, 1954; Kuhn H., Tucker A. Nonlinear Programming. In: J.Neyman (ed). Proceedings of the Second Ber-keley Symposium on Mathematical Statistics and Probability Berkely and Los Angels: University of California Press, 1951, рр 65.
4 Nakamura E. and Steinsson J. Fiscal Stimulus in a Monetary Union: Evidence from US Regions. – «The American Economic Review», March 2014, p. 768.; Parker J. On Measuring the Effects of Fiscal Policy in Recessions. NBER Working Papers Series. Working Paper 17240. July 2011. P. 1. − http://www.nber.org/papers/w17240
5 Чепель С.В., Катанова М. Экономический рост: бюджетно-налоговая политика и результаты анализа// Экономика Узбекистана. 2006, с.96-100; Ваҳабов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик. –Т.: “Ношир”, 2012. 284- б. 3. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: Шарқ. 2003. -127; Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солиқ сиёсати. Ўқув қўлланма. – Т.: “IQTISOD-MOLIYA” 2011. -450 бет.; Т.Т.Жўраев Иқтисодиёт назарияси. – Т.: “Fan va texnologiya”, 2018, 512 bet.
бўлса, 2018 йилга келиб эса, 22,8 фоизга кўпайган. Худди шу тарзда давлат бюджети харажатлари 2010 йилда ЯИМга нисбатан 21,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 24,0 фоизга ортган.
1-расм. 2010-2018 йилларда реал ЯИМ ўсиш суръатлари, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари (ЯИМ нисбтан фоиз ҳисобида)[7]
Мамлакатимизда реал ЯИМнинг ўсиш суръатларини тахлил қиладиган бўлсак, 2010-2018 йиллардаги энг паст тенденция 2017-2018 йилларда кузатилган бунда мазкур кўрсаткич, 5,2-5,3 фоизларни ташкил этган. Реал ЯИМнинг энг юқори ўсиш суръатлари 2010-2015 йилларда кузатилган бунда ўсиш суръати ўртача 8,0 фоизлик даражани ташкил этган. Шунга мос равишда давлат бюджети даромадлари ЯИМга нисбатан ўртача 21,0 фоизлик, давлат бюджети харажатлари эса ЯИМга нисбатан 21,0 фоизлик даражаларни ташкил этган. (Қаранг: 1-Расм).
2-расм. Давлат бюджети харажатлари ва даромадларининг ўтган йилларга нисбатан ўзгаришининг реал ЯИМ ўзгаришига таъсири [8]
2-расм маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йилларга нисбатан давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши орқали реал ЯИМга таъсирини кўриш мумкин.
Мисол учун, 2012 йил давлат бюджети харажатларининг 2011 йилга нисбатан -0,5 фоизга ва давлат бюджети даромадларининг -0,6 фоизга ўзгариши
0
5
10
15
20
25
2010 й. 2010 й. 2010 й.
2012 й. 2012 й. 2012 й.
2013 й. 2013 й. 2013 й.
2014 й. 2014 й. 2014 й.
2015 й. 2015 й. 2015 й.
2016 й. 2016 й. 2016 й.
2017 й. 2017 й. 2017 й.
2018 й. 2018 й. 2018 й.
8,5
8,2
8
8,1
8
7,8
5,3
5,2
22
21,5
20,5
20
20,1
20,5
19,9
22,8
21,7
21,1
20,2
19,8
20
20,4
19,8
24
Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати
Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари
Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари
-0,3
-0,2
0,1
-0,1
-0,2
-2,5
-0,1
-0,5
-1
-0,5
0,1
0,4
-0,6
2,9
-0,6
-0,9
-0,4
0,2
4,2
-4
-2
0
2
4
6
2012 й. 2012 й. 2012 й.
2013 й. 2013 й. 2013 й.
2014 й. 2014 й. 2014 й.
2015 й. 2015 й. 2015 й.
2016 й. 2016 й. 2016 й.
2017 й. 2017 й. 2017 й.
2018 й. 2018 й. 2018 й.
Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати Реал ЯИМнинг ўсиш суръати
Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадлари
Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари Давлат бюджети харажатлари
реал ЯИМнинг ўтган йилга нисбатан -0,3 фоизга камайишини таъминлаган. Худди шундай ўзгариш, яъни давлат бюджети харажатлари-нинг 0,2 ва 0,4 фоизларга ҳамда давлат бюджети даромадларининг шу тарздаги 0,1 ва 0,4 фоизларга ўсиши эса 2015-2016 йиллардаги реал ЯИМнинг -0,1 ва -0,2 фоизга камайиши кузатилган. Эътиборлиси фақатгина реал ЯИМнинг 2014 йилдаги 0,1 фоизга ўсишида ҳам давлат бюджети харажатлари ва даромадлари ўтган йилларга нисбатан камайиш тенденция-сига эга бўлган, яъни мос равишда -0,4 ва -0,5 фоизларга камайган. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, реал ЯИМнинг бундай траекторияда тебраниши аксарият ҳолларда давлат томонидан олиб борилаётган давлат фискал сиёсати ва мамлакатимизда олиб борилаётган монетар сиёсат нитажаларидан десак муболаға бўлмайди.
Давлат молиясини бошқариш мамлакатнинг бюджет ресурсларидан самарали фойдаланиш, барқарор ривожланишни таъминлашга оид чора тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кўзда тутади. Бунинг учун эса энг аввало мақбул прогнозлаштириш орқали давлат бюджетини ташкил этувчи даромадларни оқилона шакллантириш, ва улардан мақсадли ва манзилли фойдаланиш талаб этилади. Айнан, мазкур чора-тадбирларнинг мақсадга мувофиқ тарзда амалга оширилмаслиги давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқаради. Хусусан, глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг иккинчи тўлқини Европа Иттифоқининг қатор давлатларида давлат бюджети тақчиллигининг ошиб бориши натижасида юзага келди. 2017 йил якунига кўра давлат бюджети дефицити Буюк Британияда 3.6%, Испанияда 3.3%, Францияда 3.1%, Италияда 2.3%, Польшада 2.2% ни ташкил этган. Мисол учун мазкур йилларда Буюк Британия ва Франция мамлакатлари давлат бюджети тақчиллиги 3 фоизли даражадан юқори бўлган ҳамда бу мамлакатлар Европа иттифоқи Маастрихтский келишувни бузган. Мазкур келишувга мувофиқ иттифоқ давлатлари бюджет тақчиллигини 3 фоиздан оширмасликка келишилган6. Ушбу кўрсаткичларни мамлакатимиз билан солиштирганда, сўнгги уч йил ичида Давлат бюджети тақчиллик билан прогнозлаштирилган, аммо йил якунига ЯИМ га нисбатан 0,01 фоиз профицит билан бажарилган.
Давлат бюджети 2018 йилда биринчи марта ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз профицит билан прогнозлаштирилди. Албатта бу ёмон кўрсаткич эмас, лекин давлатнинг молиявий ресурслари тақчиллиги ортиб бораётган шароитда давлат бюджетини прогнозлаштириш янада аниқ ва асосланган бўлишлиги талаб этилади. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаш-тиришни амалга ошириш борасида қабул қилинаётган давлат дастурларида давлат бюджети шаффофлигини ва барча даражадаги бюджетлар мутаносиб-лигини таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромад қисмини мустаҳкамлаш каби ўта муҳим вазифалар белгиланмоқда.
Албатта бундай сиёсатнинг юритилиши иқтисодиёт субъектларига 6 https://www.cia.gov/library/publications/the-world-factbook/2222rank.html, АҚШ “Сentral Intelligence Agency ” нинг расмий сайти; Министерство финансов Франции ожидает, что в 2019 году дефицит государственного бюджета вырастет до 2,8% ВВП. В этом и прошлом годах бюджетный дефицит составлял 2,6% ВВП. Причём до 2017-го он в течение десяти лет превышал 3%, что нарушало Маастрихтский договор. В 2019 году Бюджетный дефицит франции вырастет до 2,8% ВВП https://ntdtv.ru/72943-v-2019-godu-byudzhetnyj-defitsit-frantsii-vyrastet-do-2-8-vvp.
берилаётган имконият ва уларнинг рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришига ҳамда модеринизациялашувига олиб келади. Дунёнинг ривожланган ва бошқа бир қатор давлатларида шу борада эришилган натижаларга эътибор берадиган бўлсак, юртимизда олиб борилаётган солиқ сиёсати ҳар томонлама маъқул ва қулай сиёсат эканини англаш қийин эмас.
Юқорида қилинган тахлиллар натижасига таяниб хулоса қилиш мумкинки, фикримизча давлатнинг фискал сиёсатини таҳлил қилишда унинг миллий иқтисодиётда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ҳамда иқтисодий фаолликка йўналтирилган назарий методологик ва амалий устувор йўналишларни эътиборга олиш лозим бўлади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Ismoilov, A. (2019). ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ФИСКАЛ СИЁСАТИ. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(1), 4. Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/37