ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ИҚТИСОДИЁТГА ЖАЛБ ЭТИШ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ИҚТИСОДИЁТГА ЖАЛБ ЭТИШ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstract
Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик режаларни амалга оширишда мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини оширишга йўналтирилган иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар, юқори технологиялар асосида замонавий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш сиёсатини асосий устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатини юргизишда иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун устувор соҳаларни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун очиқ иқтисодиёт сиёсатини олиб боришга қаратилди. Мамлакатни иқтисодий ривожлантиришда инвестицион лойихаларни роли ва аҳамиятининг юқорилигини аниқлаш зарурдир. Иқтисодий ривожланишнинг мураккаб тенденцияларида инвестициялар ишлаб чиқариш ва истеъмолчилар таркибини ўзгартиради. “Минтақалар бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги умумий инвестицияларнинг 31,3 фоизни, Европа давлатларида 29,1 фоиз, Шимолий Америка давлатларида 24,8 фоизни ташкил этади”1.
Мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришга, хорижий инвестицияларни кенг масштабда жалб этиш, улардан мақсадли фойдаланиш йўналишларини ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш ва шу каби бошқа вазифалар белгиланган бўлиб, уларни амалга ошириш натижасида
1 Алматова Д.С. Минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этишни такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Т.2018 йил, 5-бет
мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти янада ошди ва импортбоб махсулотлар ишлаб чиқариш географияси кенгайди.
Иқтисодий атамаларда инвестиция ва инвестор каби тушунчалар шакллана бошлади. Инвестиция –бу пул маблағ, қимматли қоғозлар,шунингдек пул қийматидаги объектларга айтилади ва булар орқали даромад олиш кўзланади. Академик С.С. Ғуломовнинг таърифича: “инвестиция деб, ҳар бир инвесторнинг ихтиёридаги молиявий, моддий ва ақлий бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш мақсадида бирор бир инвестицион объектга сарфлашига айтилади”2 ёки М.Қ. Пардаевнинг таърифига кўра “инвестиция деганда мулкдорнинг (инвесторнинг) пул маблағи, қимматбаҳо қоғозлари, техникаси ва технологияси, машина ва жиҳозларини, мулкка эгалик ҳуқуқи, интеллектуал мулки кабиларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан фойда олиш мақсадида тадбиркор фаолиятига қўйиш тушунилади”.3
1-расм.Тахлил қисмлари
Инвестицион лойихалар – бу шундай тизимки, унда асосий инвестициялар ишлатиладиган, инвестицион мақсадлар аниқ, харажатлар ва даромадлари аниқланган лойихаларга айтилади. Дастлаб инвестицон лойихаларни тузишда олдин уларни концепцияларини ишлаб чиқиш керак бўлади. Лойихаларни ишлаб чиқишда умумий лойихаларни схемасини тайёрлаш лозим бўлади. Лойихалар ғояларини тахлил қилиш талаб этилади. Лойихалар тахлили якунида оптимал масалалар, технологик жараён турлари, истеъмолчиларга етказиб бериш йўллари танланади.
2 Менежмент ва бизнес асослари (дарслик). С.С.Ғуломовнинг умумий таҳрири остида.Т.: Меҳнат.1997. 245б.
3 Пардаев М.К. Лойиҳа таҳлили. Услубий қўлланма.-СамДУ.: 2001. 6б
Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари Тахлил қисмлари
Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил Рақобатли тахлил
Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил Ташқи тахлил
Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил Ички тахлил
Инвестиция сиёсатида инвестиция мнбааларини кўпайтиришда асосий эътибор инвестиция муҳитини ташкил этиш, ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилади. Инвестиция муҳитини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири сифатида мамлакатда инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва кафолатлар назарда тутилади. Инвесторлар учун солиқ имтиёзларини бериш амалиётда кенг қўлланиладиган тадбирдир. Масалан, республикамизда корхоналар фойдасининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва қайта қуроллантиришга сарфланган қисми солиққа тортилмайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари, болалар ассортиментидаги ҳамда экспортга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқариш каби бир қатор соҳаларда янги очилган корхоналар солиқлардан вақтинча озод этилиш, умумий солиқ ставкаларга нисбатан пастроқ солиқ ставкалари қўлланилиши каби имтиёзларга эга бўладилар.