Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви: илмий монография
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstract
Ушбу монография Давлат илмий-техника дастурининг Ф-1-59- “Ўзбекистон агросаноат мажмуасини жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашувининг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган.
Илмий монографияда халқаро иқтисодий интеграциялашувнинг моҳияти, объектив зарурияти ва ўзига хос хусусиятлари, бу муносабатларни амалга оширишнинг мақсади ва ривожланиш шарт-шароитлари, халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий турлари, шакллари ва усуллари, механизмлари ва дастаклари тадқиқ этилган ҳамда назарий–услубий жиҳатдан ягона тизимга келтирилган.
Монографияда республикамиз агросаноат мажмуасининг қишлоқ хўжалиги тармоғи ва озиқ-овқат саноатининг ривожланиш динамикаси таҳлил этилган, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш ҳамда соҳанинг жаҳон савдо тизимларига интеграциялашуви шарт-шароитларига баҳо берилган. Шунингдек, агросаноат мажмуасининг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви тизимини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар берилган.