МОЛИЯВИЙ ИҚТИСОДИЙ ТАЯНЧ СЎЗЛАРГА ҚИЁСИЙ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Sherzod Mustafakulov

Аннотация

Мамлакатимизда эришилган кейинги чорак асрлик туб ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар молиявий-иқтисодий мазмун ва моҳиятга эга сўз ёки бирикмаларни баён этиш амалиётида ҳам кенг миқёсда намоён бўлди. Хусусан, давлат тилидаги нашр ишларида муайян молиявий-иқтисодий мавзуларни қамраб олган меъёрийҳуқуқий, илмий-назарий ва ўқув-услубий адабиётларнинг чоп этилиши миллийилмий иқтисодий тафаккурнинг тубдан янгиланишига хизмат қилди. Бироқ муайян молиявий-иқтисодий термин ва атамаларнинг мазмун ва моҳияти турли нашрларда турлича истилоҳларда ифодаланиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Мазкур ҳолатларга барҳам беришда, муайян термин ва атамаларни холислик ва яхлитлик, тўлиқлик ва аниқлик тамойилларига таяниб талқин этиш муҳим ўрин тутади. Эндиликда мазкур йўналишда пухта ижобий натижалар таъминланиши учун тушунчаларни таърифлаш ва изоҳлаш амалиётини кенгроқ ва чуқурроқ қиёслаш зарурати ортмоқда.
Тавсия этилаётган қиёсий луғат мазкур долзарб мавзу ечимини ойдинлаштириш йўлидаги илк уринишлардан бири ҳисобланади. Турли нашрлардаги таъриф ва изоҳлар мустақил ҳодисалар эканлигини эътиборга олган
ҳолда қиёсий луғат таркиби ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган уч қисмга ажратилди. Унда: миллий меъёрий-ҳуқуқий манбалардаги тавсифлар; Ўзбекистон Республикаси Миллий энциклопедиясига киритилган шарҳлар; ўқув-услубий ва илмий-назарий адабиётларда келтирилган таъриф ва изоҳлар жамланган ва тизимлаштирилган.
Қиёсий луғат мустақил иқтисодий таълим асосида ўз билим доираларини кенгайтириш истагида бўлган талаба ёшлар ва мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##