Иқтисодий ўсишнинг математик моделлари

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Raimjon Alimov

Abstract

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан бошлаб жамиятни демократик янгилаш ва миллий иқтисодётни эркинлаштириш йўлида улкан ишларни амалга оширди. Бу авваломбор миллий иқтисодиётда эришилган ютуқлар ва натижалар негизида иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни модернизация қилишнинг пухта ишлаб чиқилган модели ва узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли, изчил, қатъий ҳаракатлар мажмуаси эканлигини кўриш мумкин.


Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси учун жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни эгаллаш, рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантириш ва унинг барқарор ривожланишини таъминлаш устувор вазифалардан ҳисобланади.


Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг тобора юксалиб бораётгани, сўнги йилларда миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида республикамиз иқтисодиётини ривожлантириш масалаларига тўхталиб, “Айни шу асосда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. Ташқи савдо 15


айланмасининг ижобий сальдоси 854 миллион долларга етди. Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик”1, - деб таъкидлаб ўтди.


1


“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда "...иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ... кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кўзда тутилган"2.


“Иқтисодий ўсишнинг математик моделлари” фани иқтисодиётнинг ўсиши ва ривожланишида ўзгарувчан рақобат муҳити ва бозор шароитини илғаб олиш, уларнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда иқтисодий-математик, эконометрик, имитацион моделлардан фойдаланиш, иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг кўп вариантли муқобил ечимларини ишлаб чиқиш, иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий йўналишларини аниқ белгилаш масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.


Ушбу ўқув қўлланма орқали талабалар иқтисодий ўсиш жараёнларининг назарий томонлари, мазкур жараёнларнинг мавжуд математик моделларини ҳар томонлама ўрганиб оладилар.


Тақдим қилинаётган ўқув қўлланма магистратуранинг «Эконометрика» мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган.


 

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##