Инвестиция фаолиятини баҳолаш
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ушбу ўқув қўлланма илмий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларида белгиланган вазифаларга асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида инвестициялардан самарали фойдаланиш учун унинг фаолиятини баҳолаш усуллари, ишлаб чиқариш тармоқларига киритилаётган инвестиция жараёнларида юзага келадиган хатарлилик, таваккалчилик даражаларини аниқлаш, инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари ҳамда усулларини ўрганиш бўйича иқтисодий ва ноиқтисодий таълим йўналишлари талабалари билимини янада ошириш, шунингдек, ушбу соҳа мутахассисларини мустақил равишда ўрганишига асосланган. Ўқув қўлланмада олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилар, илмий ходим тадқиқотчиларга етук мутахассис кадрлар бўлиб етишишлари мақсадида асосий масалалар атрофлича ёритиб берилган. Ўқув қўлланма ТДИУ “Эконометрика” кафедраси томонидан амалга оширилаётган Ф-4-45. “Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимланишини эконометрик моделлаштириш услубиётларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган.