ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ ЖОЗИБАДОРЛИГИ: НАЗАРИЯ, МЕТОДОЛОГИЯ ВА АМАЛИЁТ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Sherzod Mustafakulov

Abstract

Ушбу монографияда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини белгилашда фойдаланилаётган миллий ва ҳудудий бойлик таснифи, унинг таркибий қисмлари очиб берилган. Иқтисодий такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда республика ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятидан тўла фойдаланиш, хусусан, барча моддий ишлаб чиқариш, меҳнат ресурсларини жалб этишда инвестициялар оқими ҳамда уни самарали йўналтириш бўйича мавжуд ҳолатлар таҳлили амалга оширилган.
Иқтисодчи олимларнинг мамлакат/ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, уни баҳолаш усуллари ҳамда ҳудудлардаги инвестицион муҳит жозибадорлигини аниқлаш юзасидан ҳозиргача олиб борган тадқиқотлари қиёсий ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида инвестицион фаолият, инвестицион салоҳият ва инвестицион жозибадорликка таъсир кўрсатадиган омиллар таҳлили статистик маълумотлар асосида очиб берилган.
Ҳудудларнинг бир текисда ривожланишини таъминлаш, у ерларда яшовчи аҳоли даромадлари ўртасидаги кескин фарқланишнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни макро ва мезоиқтисодий даражада ҳал этиш бўйича давлат ва жойлардаги маъмурий-бошқарув органларининг олдида турган асосий вазифалар сабабий боғлиқликда таҳлил этилган. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича устувор йўналишлар ҳамда инвестицион муҳит жозибадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Монографияда кўтарилган масалалар, олиб борилган таҳлил натижалари ва чиқарилган хулосалардан илмий тадқиқотчилар, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичи талабалари ва шу соҳага қизиқувчи амалиётчи-мутахассислар кенг фойдаланишлари мумкин.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Mustafakulov, S. (2020). ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ ЖОЗИБАДОРЛИГИ: НАЗАРИЯ, МЕТОДОЛОГИЯ ВА АМАЛИЁТ. Scientific Research Archive, 1(4). Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/945