КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Sanjar Goyipnazarov

Abstract

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектлари фаолиятида меҳнат муносабат­ларини жамоавий-шартномавий тартибга солиш, меҳнат шароитларининг белгиланган санитария-гигиена талабларига мос келишини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида[1] тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг самарали бажарилиши кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқишни талаб этади. Шу жиҳатдан, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2018 йил 29 январь, 4-сон, 68-модда

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

How to Cite
Goyipnazarov, S. (2020). КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Scientific Research Archive, 1(18). Retrieved from https://ejournal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/2166

References

Goyipnazarov S. ASSESSMENT OF OCCUPATIONAL SAFETY MEASURES IN SMALL BUSINESSES //ISJ Theoretical & Applied Science. – 2018. – Т. 6. – №. 62. – С. 207-212.
Abdurakhmanova G. K. SMALL BUSINESS IN PROVIDING POPULATION EMPLOYMENT IN UZBEKISTAN //OF THE PLEKHANOV RUSSIAN UNIVERSITY OF ECONOMICS. – 2011.
Zokirova N., Abdurakhmanova G. Population employment in small business and private entrepreneurship: Monograph. – Publishing House of National Library of Uzbekistan, 2014.
Goyipnazarov S. ОЦЕНКА МЕР БЕЗОПАСНОСТИ ТРУДА В МАЛЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ //Theoretical & Applied Science. – 2018. – №. 6. – С. 207-212.
Abdurakhmanova G. K. SMALL BUSINESS IN PROVIDING POPULATION EMPLOYMENT IN UZBEKISTAN //OF THE PLEKHANOV RUSSIAN UNIVERSITY OF ECONOMICS. – 2011.
Abdurakhmanova G. KИЧИК БИЗНЕСДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ //Архив научных исследований. – 2020. – №. 11.