ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ БУГУН ВА ЭРТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ БУГУН ВА ЭРТАСИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Мазкур тезисда туризм сохаларига инвестиция жалб қилиш кўламини кенгайтиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Мазкур тармоқларида инвестицион фаолликни ошириш асосида инновацион инвестиция орқали фаол туризм маркетинг, туризм менежментини ривожланишини рағбатлантиришнинг илмий-услубий жиҳатлари баён этилган.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, илғор маркетинг технологияларини жорий этиш ҳисобига туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш шакллантириш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификатция қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16
августда «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди1. Қарор асносида соҳада меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификатция қилиш ва янги туризм объектлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудларида замонавий туризм инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда Дастурга мувофиқ, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўллари соҳилида бешта янги замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этиш, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида тўрт юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массивида меҳмонхона мажмуаси барпо этиш, шунингдек, Навоий вилоятида Тўдакўлнинг жанубий соҳилида ички туризм ва Айдаркўл соҳилларида хорижлик туристлар учун пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам ўрганиш тизимини жорий қилиш белгиланган. Шу мақсадда: Дастур ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, юртимизда туризм соҳаси ривожига тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди; режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида фаолият юритадиган туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилди. Қарорда туризмни ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни бажаришга йўналтирилган қатор топшириқлар белгиланган: Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш, бунда логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш; Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини
1 https://uzreport сайти маълумотларидан олинди.
босқичма-босқич ташкил этиш; ташкил этилаётган туризм ҳудудлари ва тоғ (тоғолди) туризм кластерларига чет эл сармоядорларини жалб қилиш, шунингдек, янги меҳмонхоналар қуриш учун юртимизга етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатимиздаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига топшириш. Шу муносабат билан хорижлик туристлар учун виза тартиботини соддалаштириш ва зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам киритиб бориш кўзда тутилмоқда. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида хорижлик фуқаролар учун виза ва рўйхатга олиш тартибини босқичма-босқич соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш билан шуғулланувчи доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ тузилмоқда. Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, унинг туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганидир. Шу мақсадда: – тадбиркорлик субъэктларига янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмасининг бошқа иншоотларини қуриш, мавжудларини модернизатсия қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратиш амалиёти жорий қилинмоқда, бунда кредит ва фоизларни қоплаш учун меҳмонхоналарнинг молиявий тушуми ва мавсумий шароитидан келиб чиқадиган талаблар тақдим қилинмоқда; – тадбиркорлик субъэктларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертатсия қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассатсия қилиш ва чет эл валютасида оператсиялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) мақбул миқдорлари белгиланмоқда; – 2022 йил 1 январга қадар меҳмонхоналар бошқарув ходими сифатида жалб қилинган малакали хорижлик мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан, шунингдек, меҳмонхоналарга бошқарув ходими сифатида жалб қилинадиган малакали хорижлик мутахассисларнинг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилмоқда.
Ушбу қарор мамлакатимиз туризм соҳасининг янада ривожланишига янги суръат бахш этиб, унда белгиланган чора-тадбирлар ижросига хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари ва туризм фаолияти субъэктлари сонининг кўпайишига хизмат қилиши кутилмоқда. Юқорида келтирилган қарорда келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш учун иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 479 миллиард долларга етказилади. Ўсиш суръатининг бундай кўламини белгилашда
ЯИМнинг номинал ўсиши, иқтисодиёт самарадорлиги, аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга олинган, Хитой, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Таиланд каби давлатларнинг иқтисодий ривожланиш динамикасига қиёсланган. Бугунги кунда туризм соҳасининг улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотида 1,4 фоизни ташкил этса, 2035 йилда уни 28 фоизга етказиш режалаштирилган. Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 300 мингтага етказиш, тармоқдаги бандликни 1,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилмоқда. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бизнинг фикримизча, ҳудудлар миқёсида кирувчи ташриф буюрувчилар, шунингдек, ички ташриф буюрувчилар миқдорини ҳудуднинг коллектив жойлаштириш муассасаларида тунаган ташриф буюрувчилар (кирувчи ёки ички туристлар) сонига ушбу ҳудуд туристик ташкилотлари томонидан қабул қилинган тунамайдиган ташриф буюрувчиларнинг (кирувчи ёки ички экскурсантлар) сонини қўшиш орқали аниқлаш мақсадга мувофиқ. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси туризм бозорида ялпи талабни аниқлаш методикасини ишлаб чиқилиши лозим. Бу эса Ўзбекистон Республикасига кирувчи ташриф буюрувчилар оқимини мамлакатга кирувчи саёҳатчиларнинг жами ҳажмини асосий туристик мақсадларга кўра гуруҳлаш асосида аниқлаш имконини беради.