МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СУҒУРТА МАРКЕТИНГИНИНГ РОЛИ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СУҒУРТА МАРКЕТИНГИНИНГ РОЛИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Бизнинг фикримизча, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан яна бири деб, суғурта ва суғурта маркетингини айтиш мумкин. Шунинг учун, ҳозирги вақтда мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожланишида суғурта тизимининг ўрни ва роли кундан кунга ошиб бормоқда.
Суғурта – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида сарф бўладиган табиий офатлар, фавқулотда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талофатларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадалларидан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш орқали жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталашни таъминлашга доир муносабатлар демакдир.
Суғурта ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра – жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тизимининг зарур элементи ҳисобланади ва бу тизимда ўзининг якуний вазифаси сифатида тасодифий хавф-хатарлардан суғурта ҳимояси тизими воситасида зарарларни қоплаб бериш хизматларини ривожлантириш орқали ўз ўрнига эга бўлади.
Суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз аксини топган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги фаолият юритаётган суғурта компаниялари, ўзида барча зарур элементларни ўз ичига қамраб олган самарадор корпоратив бошқарув тизимининг шаклланиш жараёнидадир. Корпоратив бошқарув тамойилларини такомиллаштириш нафақат суғурта компаниясининг фаолиятини самарадорлигини оширишнинг амалий инструменти бўлиб қолмасдан, балким бизнеснинг инвестицион жозибадорлигини ортишига ҳам кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев фармони билан тасдиқлаган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг учунчи устувор йўналиши “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш” йўналишида:
суғурта, маркетинг, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш - бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Иқтисодий қонунларнинг мантиғига кўра ишлаб чиқилган товар ва хизматларни сотилишини ташкил этиш ва амалга оширишни корхоналар ўз фаолиятининг мақсади сифатида кўрсатадилар. Шундай қилиб, суғурта компаниялари фақат ўз мижозларига таклиф этилаётган суғурта хизматлари ҳажмини ошириб бориш орқали ривожланиб бораётган бўлсагина фаолиятини давом эттиришлари мумкин. Бугунги кундаги бозор шароитида хизмат
кўрсатувчи фаолият сифатида суғурта соҳасидаги маркетингни ривожлантиришга бўлган зарурият ортиб бормоқда, шунинг учун бугунда ҳаттоки суғурта бозорининг амал қилиши компаниялар мижозларига суғурта бозорида таклиф этаётган маҳсулотлар маркетингга боғлиқдир.
Суғурта маркетинггини амалиётда ва иқтисодий фанда шаклланиб бориш босқичлари бўйича тадқиқот, суғуртанинг ривожланишини замонавий шарт-шароитларида аҳамияти ошиб бораётган суғурта маҳсулотини сифати, унинг нархи ва мижозларнинг қондирилганлик даражаси, суғурта фаолиятидаги бизнес-жараёнларни бошқаришни такомиллашиши, суғурта бозорининг глобализациялашуви ва локал бозорларни забт этилиши, стратегик суғурта алянсларини ташкил этилиши, суғурта фаолиятини бошқаришдаги информацион технологияларни ривожланиши суғурта маркетингги эволюциясида асосий ролни ўйнамоқда. Ўзбекистон суғурта компанияларида маркетинг комплексини ташкил этиш орқали бозорни ривожлантириш бўйича назарий-услубий ва илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу уларнинг фаолиятини самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Шунинг учун, қуйилган мақсадларга мувофиқ равишда қуйидаги:
миллии суғурта тизими: моҳияти, ҳолати, сегментлари ва истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракати;
суғурта маркетингининг моҳияти ва функциялари, маркетинг нуқтаи- назаридан суғурта махсулоти ва хизмати;
суғурта ташкилотининг коммуникациялари, сотиш каналлари ва суғурта маркетингидаги суғурта махсулотлари савдосини рағбатлантиришнинг янги технологиялари;
брендинг - суғурта махсулотларини комплекс бошқариш воситаси, суғурта маркетинги натижаларини бахолашга оид тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ хулосаларни ишлаб чиқиш режалаштирилиши лозим.
Маркетинг суғурта бозоридаги талаб ва таклифни қаноатлантириш учун ўта муҳим ўринга эга, чунки суғурта махсулотларини кўз билан кўриш, қўл билан ушлаш имкони йўқ, улар фақат бўлгуси ёрдам ваъдаси, кафолати сифатидагина мавжуд. Ваъдани сотишда ишонч бўлиши лозим, яъни зарар етиш эҳтимоли содир бўлганда сотувчи ўз ваъдасини бажаришига ишончи бўлиши керак. Ҳар қандай ўзга ҳоҳ махсулот, ҳоҳ хизмат ишлаб чиқарувчи иқтисодий ёки хўжалик юритувчи субъектда бу каби турдаги маҳсулот бўлмайди. Суғурта маркетинги кўп қиррали тимсолга эга, бир тарафдан махсулотни тарғиб қилинишида хавфсизликни таъминласа, кейинчалик фуқароларни рисклардан ҳимояланиш шаклларидан хабардорлигини ортиради, суғурта компанияси етказилган зарарни қоплаб бериш ваъдаси учун тўлов қиймати бўлган истеъмолчилар учун ишончлиликни оширади. Суғурта компанияларида маркетинг комплексини шакллантиришни бозорни ривожаланишига бўлган таъсирини ва зарурлигини назарий асослаш, шунингдек бу билан боғлиқ бўлган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.