ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ушбу мақолада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг фаолияти мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштиришга, янги иш ўринларини яратишга ва шу орқали ишсизлик муаммосининг ҳал этилиши, эркин иқтисодий зоналарнинг хавфсизлигини таъминлашнинг масалалари ёритиб ўтилган.
Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда иқтисодиётнинг хар бир йўналиши аҳамиятлидир. Шу билан бирга эркин иқтисодий зоналар ҳам. Жаҳонда ҳозирги кунда бир-бирига хос, лекин номлари турлича бўлган 2000 дан ортиқ эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 400 таси эркин савдо ҳудудлари, 400 таси илмий-ишлаб чиқариш ҳудудлари, 300 таси ишлаб чиқариш экспорт ҳудудлари, 100 таси эса махсус ҳудудлардан (оффшор марказлар, рекреация ҳудудлари, экологик-иқтисодий ҳудудлар ва туристик ҳудудлардан) иборатдир[1].
Таҳлилларга кўра, ривожланган давлатлар (АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқ.) тажрибасида эркин иқтисодий зоналар фаолиятига инновацияларни жорий этиш кун сайин ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон шароитида ҳам эркин иқтисодий зоналарда иштирокчиларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида маъмурий тартиб-таомил ва рухсат бериш қоидаларини янада соддалаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш, ҳамда эркин иқтисодий зоналар хавфсизлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни ҳам эркин иқтисодий зоналарни фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларидан бири ҳисобланади[2].
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси шакллантирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 17 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах”, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 486 миллион долларга тенг 62 та лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм”, “Паркент-фарм” сингари 7 та янги эркин иқтисодий зонани ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда[3].
Фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм”, “Паркент-фарм”, туризм соҳасида “Чорвоқ”, шунингдек “Сирдарё” янги эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришда мамлакат ҳар томонлама стратегик ёндашади, унинг хавфсизлигига ҳам катта эътибор қаратилади чунки инвестиция олиб кирмоқчи бўлган инвестор авволо мамлакат салоҳиятига эьтибор қаратади, имтиёзлар, шароитлар, хавфсизлик ва бошқалар. Эркин иқтисодий зоналарнинг хавфсизлиги таъминлаш 2 хил йўналишда олиб борилиши мумкин:
1. Ички
2. Ташқи
Ички хавф бу мамлакат ичида ҳудуд аҳолиси, мамлакатда олиб борилаётган сиёсат, ҳудудда инестиция киритишнинг риск кўрсаткичлари ва бошқалар шу ҳудуд билан боғлиқ хавфлар тушунилади.
Ташқи хавф эса, мамлакат ҳудудида киритилаётган инвестициянинг, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатиши, иқтисодий зарар, ҳудуднинг моддий-маъданий, аҳолининг маънавий таъсири билан боғлиқ хавф ҳисобланади. Шунинг натижасида, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда бир қанча муаммоларга дуч келинади. Бу борада Ўзбекистон тажрибасини оладиган бўлсак, юқорида таъкидлаб ўтилган қонун, фармонлар ва бошқа меёрий хужжатлар ёрдамида, эркин иқтисодий зоналарининг ҳам ҳуқуқий ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий ваколатлари ва мажбуриятлари тартибга солинмоқда.
Мамлакатимизда кичик саноат зоналари қарийб 100 тага етди. Бугунги кунгача ушбу ҳудудларда умумий қиймати 535 миллиард сўмга тенг 1021 та лойиҳа амалга оширилган. Янги корхоналар ишга тушиши туфайли 9,6 мингдан зиёд иш ўрни яратилган[4].
Эркин иқтисодий зонада тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий режими – муайян географик ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини юритиш, мол-мулкларнинг муайян ҳолати ва субъектларнинг мақомига оид қонунчилик доирасида белгиланган алоҳида қоидалар, имтиёзлар, ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар комплекс қоидаларидир. Бу қоидалар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тартибга солинади.
XXI аср бошларидан бошлаб давлатлар ўртасида бошқа мамлакатлардан хорижий инвестицияларни жалб этиш учун солиқ ва бошқа имтиёзлар соҳасида кескин рақобат авж олмоқда. Жаҳон амалиётида эркин иқтисодий зоналарни барпо этишнинг икки йўли мавжуд:
Биринчи йўналишида ҳудудий ёндашиш, яъни эркин иқтисодий зоналарга аниқ, конкрет ҳудуд деб қаралиб, бу ҳудудда зарурий имтиёзли тартиб ўрнатилади.
Иккинчи ёндашиш эса режали, яъни эркин иқтисодий зоналар мажмуи корхона деб қаралади ҳамда унга аниқ шароитлар ва устунликлар берилади.
Эркин иқтисодий зоналарда қуйидаги имтиёзлар қўлланилади:
Эркин иқтисодий зонанинг солиқ режими – эркин иқтисодий зоналар ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини самарали амалга оширилиши бўйича алоҳида қоидаларни ўз ичига олган солиқ имтиёзларидир.
Эркин иқтисодий зонанинг божхона режими – эркин иқтисодий зоналар ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мол-мулкларни олиб кириш ва олиб чиқишда алоҳида қоидаларни ўз ичига олган божхона имтиёзларидир.
Имтиёзлар бериш муддати киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ:
300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 3 йил муддатга;
3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 5 йил муддатга;
5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 7 йил муддатга;
10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда – 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.
1-расм. Ўзбекистонда 2016-2018-йилларда ЭИЗ иштирокчиларининг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳолати.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумоти.
Баъзи ЭИЗ ларга алоҳида бошқа солиқ ва божхона имтиёзлари ва устуворликлар берилиши ҳам мумкин.
Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида кластер ёндашувлардан самарали фойдаланган ҳолда, иштирокчилар ўртасида мустаҳкам кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатдош тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли илғор корхоналар ташкил этиш лозим. Бу жараёнда ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ҳамда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш каби чора-тадбирлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. “Ургут”, “Қўқон”, “Ғиждувон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги эркин иқтисодий ҳудудларда янги корхоналар ташкил этиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш ишлари суст бормоқда. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказишда ва инвесторнинг тегишли соҳадаги ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот, агар инвесторнинг тегишли соҳада ёки ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлмаса, инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб этаётган технологик ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш, инвесторнинг охирги уч йилдаги молия-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, шунингдек агарда инвестиция буюртманомасини топшириш вақтида инвестор молияхўжалик фаолиятини юритмаган ёки бир йилдан кам юритган бўлса,
инвестор Дирекцияга инвесторнинг биттадан кам бўлмаган муассиснинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибларини бекор қилиш эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтказиш тартибларига ижобий таъсир кўрсатади ва хавсизлик таъминланади.
Келгуси йиллардаги устувор йўналишлардан бири мамлакатимизда, энг аввало, жалб қилинаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, чет эл инвесторлари учун кафолатлар яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай инвестиция муҳитини шакллантиришдан иборат. Ҳозирги пайтда рақобатдош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган янги саноат корхоналарини ташкил этиш бўйича чет эл инвесторлари иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишларига жиддий эътибор билан қараш талаб этилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. М.Кутбитдинова “Эркин иқтисодий зоналарнинг моҳияти ва имкониятлари” Biznes daily. 30.01.2019 | Номер: №1(133)-2019
2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - www.lex.uz
3. М.Кутбитдинова “Эркин иқтисодий зоналарнинг моҳияти ва имкониятлари” Biznes daily. 30.01.2019 | Номер: №1(133)-2019
4. Бозаров С.С “Ўзбекистон республикаси эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” Т:. 2018 й. 3б. 5. www.review.uz. 6. www.stat.uz 7. www.yaran.uz 8. www.biznes-daily.uz