АГРАР СОҲА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АГРОСУҒУРТАНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ АГРАР СОҲА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АГРОСУҒУРТАНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Ядгаров Акрам Акбарович

Аннотация

Ушбу мақолада аграр соҳада юзага келадиган хавфлардан суғурталашда агросуғуртанинг роли ва бугунги кунда амалга ошираётган кўрсаткичлари таҳлил қилинган ҳамда соҳа ривожи бўйича илмий тавсиялар келтирилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқданган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” нинг “3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” бандида: “...суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш” масалалари белгилаб олинди[1].
Мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аграр соҳада хавфсизликни таъминлаш асосида аҳолига сифатли озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларини етказиб бериш масаласига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан айнан аграр соҳа хавфсизлигини таъминлашда агросуғуртанинг ролини ошириш ва бу борада учрайдиган тўсиқларни бартараф этиш долзарб вазифалардан биридир.
Республикамизда қишлоқ хўжалигини суғурталаш борасида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида соҳада туб ўзгаришлар бўлмоқда. Бугунги кунда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти универсал
суғурта компанияларидан бири бўлиб, барча турдаги юридик ва жисмоний шахсларга 140 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда[2].
Суғурта хизматларини қулай ва тезкор тақдим этилишини таъминлаш мақсадида Жамият бутун Республика бўйлаб 175 дан ортиқ ҳудудий бўлинмалар ва 500 та агентлик шаҳобчаларига эга. Бу Республиканинг нафақат йирик шаҳарларида, балки энг чекка ҳудудларида яшовчи ва фаолият юритувчиларга сифатли суғурта хизматларидан фойдаланиш учун катта қулайлик демакдир. 2018 йил якунига кўра жамиятдаги юридик ва жисмоний агентлар сони 2 000 тадан ошди. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти фаолияти давомида миллий суғурта бозори ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб, суғурта бозоридаги кўрсаткичларда улуши ортиб боряпти. 2018 йил кўрсаткичларига эътибор берадиган бўлсак, суғурта бозоридаги суғурта мукофотларининг жами ҳажми (ҳаёт суғуртасидан ташқари) 1 218,0 млрд.сўмни ташкил этиб, Жамиятнинг суғурта бозоридаги улуши 14,6 % ни ташкил этди. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан дастлаб ташкил қилинган 1997 йилда 910,7 млн.сўм суғурта мукофотлари йиғилган бўлиб, шундан 254,8 млн.сўми (28%) қишлоқ хўжалиги суғуртасига тўғри келган бўлса, 2018 йилда жами 178,8 млрд.сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган бўлиб, шундан 60,6 млрд.сўми (33%) қишлоқ хўжалиги суғуртасига тўғри келди. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2018 йил якунига кўра жамият активлари 232,7 млрд.сўм, суғурта заҳиралари 123,7 млрд.сўм, суғурта мукофотлари тушуми 178,0 млрд.сўм ва тўланган суғурта товонлари ҳажми 65,6 млрд.сўмни ташкил этади. Бевосита, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти доимий равишда мижозлар талабларини ўрганиб, таклиф этилаётган суғурта турлари содда ва қулай бўлишига катта эътибор қаратади. Мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб бориши натижасида жамиятга бўлган ишонч мустаҳкамланиб, унинг мижозлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жамият мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун доимий равишда ўз ходимларини малакасини ошириб боришга катта эътибор беради.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари яъни, фермер ва деҳқон хўжаликларини, қолаверса, қишлоқ аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулкини суғурта қилиш борасида ўз хизматларини таклиф этиб келмоқда. Аграр соҳа фаолияти бошқа соҳаларга нисбатан хавф-хатар натижасида тезда талофат кўрадиган тармоқ ҳисобланади. Шу боис, турли хавф-хатарлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий барқарор фаолият юритишига салбий таъсир этиб келган.
Аграр соҳада юзага келадиган хавф-хатарлар таркиби қуйидагилар, яъни:
- табиий хавф-хатарлар;
- тадбиркорлик йўлида учрайдиган хавф-хатарлар;
- экологик хавф-хатарлар;
- биологик касалликлар натижасида содир бўладиган хавф-хатарлар ва форс-мажор ҳолати натижасида юзага келадиган хавф-хатарлар доимо ўз таъсирини ўтказиб келади[3].
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун хос бўлган хавф-хатарлар ва табиий офатларга юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда асосан қуйидагилар киради, яъни: табиий хавф-хатарлар, тадбиркорлик йўлида учрайдиган хавф-хатарлар, экологик ва биологик касалликлар натижасида учрайдиган хавф-хатарлар мавжуд.
Қишлоқ хўжалигини суғурталаш механизми шундан иборатки, қишлоқ хўжалиги табиий офат ва кутилмаган ҳодисалар натижасида йирик ҳажмда зарар кўрувчи тармоқ бўлганлиги боис, ушбу соҳани доимо ва кенг қамровда суғурталаш муҳим аҳамият касб этади.
Аграр соҳада рўй берадиган хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда эҳтимоллик даражасини камайтиришда суғурта механизми муҳим ўрин тутади. Шу боис, қишлоқ хўжалигида учрайдиган хавф-хатарларни олдини олиш ва зарар оқибатларини камайтиришда «“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти аграр соҳада учрайдиган барча хавф-хатарлардаги йўқотишларни суғурта қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олди. "Ўзагросуғурта" АЖ 2019 йил 1-чорак якунлари бўйича суғурта шартномалари тузиш жиҳатидан Республика суғурта бозорида етакчи ўринларда бормоқда. Суғурта компанияларига бўлган ишонч, компания томонидан суғурта қилдирувчиларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, шунингдек компания шартнома мажбуриятларини бажариши, яъни кўрилган зарар бўйича тўловларни ўз вақтида қоплаб бериши билан белгиланади. Жамият тизимида суғурта даъволарини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳамда мижозларга етказилган зарарни тез муддатда тўлаб бериш самарадорлиги доимий равишда ошириб борилмоқда. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 1-чорак якунлари бўйича 44,7 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тушуми таъминланди. 568 мингдан ортиқ суғурта шартномалари расмийлаштирилди. Тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар 14,8 трлн.сўмни ташкил этди. Умумий миқдорда 15,3 млрд.сўм суғурта товонлари тўлаб берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб шартномаларнинг 3,4 мингтасини шу йўналишдаги шартномалар ташкил этди. Тузилган шартномалар бўйича 4,2 млрд.сўм
миқдорида суғурта мукофотлари тушуми таъминланиб, олинган мажбуриятлар 123,0 млрд.сўмни ташкил этиб, улар юзасидан 10,8 млрд.сўм суғурта товонлари тўланди. 1-жадвал "Ўзагросуғурта" АЖ нинг 2018-2019 йиллар 1-чоракида суғурта мукофоти, суғурта шартномаси, суғурта жавобгарлиги ва суғурта товонларининг динамикаси Кўрсаткич номи 2018 йил 1-чорак 2019 йил 1-чорак Динамикаси % Динамикаси (+,-) Суғурта мукофоти, млрд. сўм 42,4 44,7 105,4 2,3 Суғурта шартномаси, минг дона 722,8 568,2 78,6 - 154,6 Суғурта жавобгарлиги, трлн. сўм 16,0 14,8 93,0 - 1,2 Суғурта товони, млрд. сўм 10,8 15,3 141,5 4,5
Манба: “Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви Молия департаменти маълумотлари асосида. Ҳисобот даврида аҳоли суғуртаси бўйича 363,0 мингдан ортиқ шартномалар тузилиб, улардан 7,8 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тушуми таъминланиб, қарийб 1,2 млрд.сўм миқдорида товон пуллари тўлаб берилди. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 8,8 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тушуми таъминланди ҳамда йўл транспорт ҳодисалари натижасида зарар кўрган фуқароларга 1,2 млрд.сўм суғурта товонлари тўлаб берилди. 1-жадвалда “Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2018-2019 йиллар 1-чоракида суғурта мукофоти, суғурта шартномаси, суғурта жавобгарлиги ва суғурта товонларининг динамикасига кўра суғурта мукофоти тушуми 2018 йил 1-чоракда 42,4 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 1-чорагида 44,7 млрд.сўмни ташкил этган. Ўсиш даражаси 105,4 фоизни ташкил этган. Суғурта товони 2018 йил 1-чоракда 10,8 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 1-чорагида 15,3 млрд.сўмни ташкил этган. Ўсиш даражаси 141,5 фоизни ташкил этган. Суғурта тўловларида статистика бўйича, ихтиёрий суғурта турлари учун тўловлар хажми ҳам ортган. Ўтган муддат ичида ихтиёрий суғурта турлари бўйича тўловлар 92% га ошиб, 389,3 млрд.сўмни ташкил этди. Мажбурий суғурта турлари бўйича тўловлар ҳажми эса 6% бўлиб, 71,5 млрдни. сўмни ташкил этди.
Манба: “Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви Молия департаменти маълумотлари асосида.
1-расм. “Ўзагросуғурта” АЖ бўйича суғурта мукофотлари тушумининг
2016-2018 йиллар динамикаси таҳлили
Аграр соҳа хавфсизлигини таъминлашда агросуғуртанинг ролини
оширишда қуйидагиларга аҳамият қаратиш зарур:
 аграр соҳада фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ходимларини
ижтимоий ҳимоясини таъминлашда иш берувчиларни фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмини такомиллаштириш ва
жавобгарлигини ошириш;
 аграр соҳада қишлоқ хўжалигига етадиган хавф-хатарларни олдини
олиш ва қоплаш бериш борасидаги шартномаларни ўз вақтида тузилиши
таъминлаш ҳамда шартнома шартларини бажарилишини таъминлаш;
 аграр соҳада фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобидаги чорва моллари
суғуртаси бўйича жавобгарлигини кучайтириш ва чорва молларини турли
касалликлардан ҳимояланиш чораларини қўриш орқали улар фаолиятини ҳимоя
қилиш;
 аграр соҳада суғуртавий хизматларни олиб борувчи суғурта
агентларининг касб-маҳоратини ошириш;
 аграр соҳада қишлоқ хўжалиги корхоналарининг барча мол-
мулкларини суғурталашда доимий суғурталанувчилар учун бонусли
таърифларни жорий этиш;
 аграр соҳада қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрилган зарарни ўз
вақтида ва доимий қоплашда жамият томонидан ташаббус кўрсатиши ва шу
орқали суғурталовчиларни ишончли ҳамкорга айланишига эришиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон.
2. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти йиллик ҳисоботлари(2016-2018 йиллар).
3. Р.Ҳусанов, А.Ядгаров. Бозор иқтисодиёти шароитида суғурта тизими. “Янги аср авлоди”. Т. 2005.
4. SAIRPO Ахбoрот-рейтинг агентлиги маълумотлари. БВВ, 2018 йил.
5. http://www.uzagros.uz. (“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти)

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Ядгаров , А. А. (2019). АГРАР СОҲА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АГРОСУҒУРТАНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари, 1(4), 5. извлечено от https://ejournal.tsue.uz/index.php/iqtisodiy_xavfsizlik/article/view/106

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)