ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ОРҚАЛИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ОРҚАЛИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инвестиция фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш борасида қуйидаги фикрлари яъни, “Учинчидан, банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур. Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда” дея таъкидлаб ўтилган1.
Мамлакатимизда бозорлар тўкинлигини таьминлаш, бандлик муаммосини ҳал этиш ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишдаги имкониятларини инобатга олиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлантирилишига алоҳида эътибор берилмоқда. Шу боис, бу соҳа йил сайин кенг кўлам, фаолияти эса жадал суръатлар ривожланаяпти.
Ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда. Бунга, кўп жиҳатдан ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, барқарор қулайлик, имтиёз кредитлар тизимини шакллантириш масалаларига жиддий эътибор берилаётганлиги туфайли эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам хусусий тадбиркорликни, авваламбор, микрофирма ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароит яратиш, имкониятларни кенгайтиришга қаратилган. Қарор асосида ташкил этилаётган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси зиммасига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида қатор вазифалар юклатилмоқда2. Жумладан, тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун миллий ва хорижий валютада, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар тақдим этилади. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 29 декабрь, 2018 йил. 2Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 17 август.
1-жадвал
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам (2018 йил)
Юртимизда “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш давлат жамғармаси” ташкил этилгандан сўнг тадбиркорлик
субъектларига банклар орқали ресурс маблағлари, кафиллик ҳамда
компенсациялар ажратилишининг ҳуқуқий механизми яратилди. 1-жадвалда
2018 йилнинг 9 ойи давомида мазкур жамғарма томонидан 1500 га яқин
тадбиркорга молиявий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, 492 тадбиркорга кафиллик, 915 тадбиркорга компенсация
ҳамда 49 тадбиркорга ресурс маблағлари ажратилди. Жамғарма томонидан 111
та чорвачилик, 76 та иссиқхона, 30 та балиқчилик, 28 та паррандачилик ва
бошқа кўплаб лойиҳалар молиявий қўллаб-қувватланди. Натижада ушбу
тадбиркорлик субъектлари томонидан 10 475 янги иш ўринлари яратилиши
кутилмоқда.
Юқоридаги лойиҳаларни молиялаштиришда юртимиздаги тижорат
банкларининг роли катта. Мисол учун, ўтган даврда акциядорлик тижорат Халқ
банки томонидан 410 тадбиркорнинг турли лойиҳаларига қарийб 96 миллиард
сўмлик кафиллик, компенсация ҳамда ресурс маблағлари жалб қилинди.
1-расм. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам банклар
кесимида(2018 йил)3
Тижорат банклари орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун банк тизимининг самарали фаолият юритишини таъминлаш
нафақат ички ўзини ўзи тартибга солувчи механизмлар, балки банк
назоратининг илғор тизими орқали амалга оширилиши жаҳондаги
ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълум. Таъкидлаб ўтиш керакки,
бозор иқтисодиётида банк назорати режали иқтисодиётга хос назорат ва
тафтиш тизимидан тубдан фарқ қилади.
Тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланиш асосида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва
молиялаштириш борасида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг, технология, ускуна ва бошқа воситалар билан
таъминлашда банклар томонидан ажратилган кредитларни назорат қилиш;
- янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларида молиявий соғломлаштиришга эришиш учун имтиёзли кредитлар
билан таъминлаш тартибига мос ҳолатда ишларини ташкил этишни таъминлаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортида
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик корхоналарини
ривожлантириш мақсадида уларга тез ва арзон кредит маблағлари билан
таъминлаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини банк
3 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маълумотлари
асосида келтирилган.
билан муомаласини яхшилаш ва кредитлаш билан боғлиқ фаолиятни яхшилашга доимо эътибор бериш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорти фаолиятида уларнинг экспорт билан боғлиқ режалари ва шартномаларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, кредитлаш қоидаларига мослигини текширишни йўлга қўйишни такомиллаштириш.