Ушбу каталогда 2019 йил 3 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш” бўлими томонидан талабалар ўртасида инновацион муҳитни шакллантириш, яратувчанликни ошириш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши илмийинновацион ғоялар» танловида иштирок этган талаба-ёшлар ва уларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Шунингдек, каталогда икки хил: инновацион лойиҳа ва бизнес ғоя йўналиши бўйича ишланмалар, уларнинг қисқача мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.

 

     Университетда мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтиришда илм-фан ҳиссасини ошириш, маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни жадал жорий этишни таъминлаш, шунингдек, илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг истиқболли маҳаллий ютуқларини илгари суришнинг самарали механизмларини яратиш, хусусан, талабалар ўртасида инновацион муҳитни шакллантириш, яратувчанликни ошириш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш, иқтидорли ёшларни қўллабқувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши илмий-инновацион ғоялар» танлови ўтказиб келинмоқда.
      Ушбу каталог юқоридаги мақсадларни рўёбга чиқаришдаги бир қадамдир. Каталогда тақдим этилган амалий, инновацион ва илмий-техник лойиҳалар ҳамда ишланмаларнинг анчагина қисми импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар яратиш ва янги юқори самарали материаллар,
дастурий таъминотлар ва бошқа илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш имконини берувчи технологияларга йўналтирилган.
        Ушбу танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда талабалар томонидан яратилган илмий-инновацион лойиҳа ва бизнес ғоялари материалларини экспертлар (илмий-техникавий, инновацион ғоялар,
инновацион лойиҳа ва ишланмаларнинг таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича эксперт) томонидан таҳлил қилинади ва баҳоланади. Иккинчи босқичда эса, бизнес ғоялар университет илмий кенгаши
томонидан тасдиқланган “Инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш” кенгаши (илмий-техникавий, бизнес ғоялар, инновацион лойиҳалар ҳамда ижтимоий фанлар соҳасидаги ишланмаларни қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш мақсадида ташкил этилган ва уларнинг орасидан энг яхшиларини танлаш бўйича жамоатчилик кенгаши) талабалар томонидан яратилган инновацион лойиҳа ва бизнес режа тақдимотларини баҳолаб, ғолибларни аниқлайдилар ва уларга 1, 2 ва 3 даражали дипломлар, фаол иштирок этган талабаларни сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирлайди.
Каталогда келтирилган материаллар ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларнинг кенг доираси учун фойдали бўлади ва инновацион маҳсулотни жорий этиш бўйича янги шартнома ва битимлар тузишга хизмат қилади, деб умид қиламиз.

     Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, технологияларга инсонларнинг эҳтиёжи шиддат билан ўсиб бормокда. Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида илм-фан ва инновацияларда ортда қолиб кетмаслик учун замон билан қадам ба қадам бориш талаб этилади. Бунинг учун эса, ички имкониятларни ишга солган ҳолда, иқтидорли ва креатив мушоҳадага эга талаба-ёшларни кашф этиш механизмини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Шуларни эътиборга олиб, ТДИУ да ташкил этилган «Энг яхши илмий-инновацион ғоялар» бағишланган танлов – талабаларнинг инновацион бизнес ғоялари, лойиҳалари ва ишланмалари ҳамда унинг самараси учун янги ғоялар, оригинал ечимлар манбаи ва мулоқат майдончаси сифатида хизмат қилади.

Весь выпуск