Шерзод Мустафакулов
-
Опубликован: 2019-11-12
Как цитировать
Аннотация
Ушбу мақолада ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини
аниқлашда фойдаланилаѐтган миллий ва ҳудудий бойлик таснифи, унинг таркибий
элементлари очиб берилган. Иқтисодий такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда
ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан максимал фойдаланиш, хусусан барча моддий
ишлаб чиқариш, меҳнат ресурсларини жалб этишда инвестициялар оқими ва уни
самарали йўналтириш бўйича мавжуд ҳолатлар таҳлили амалга оширилган. Иқтисодчи
олимларнинг мамлакат/ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, унинг баҳолаш усуллари ҳамда
иқтисодий потенциал, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини аниқлаш бўйича
олиб борган тадқиқотлари танқидий ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида
инвестицион фаолият, инвестицион салоҳият ва инвестицион жозибадорликка таъсир
кўрсатадиган омиллар таҳлили бой статистик маълумотлар орқали очиб берилган.
Ҳудудларни бир текисда ривожланишини таъминлаш, ҳудудларда истиқомат қиладиган
аҳоли даромадалари ўртасидаги кескин фарқланишни олдини олиш билан боғлиқ
масалаларни макро ва мезоиқтисодий даражада ҳал этиш бўйича давлатнинг ва
жойлардаги маъмурий-бошқарув ҳокимиятларнинг олдида турган асосий вазифалар
сабабий боғлиқликда баѐн этлган. Бинобарин, мақолада узоқ муддатли оралиқда аграр
соҳага ихтисослашиб қолган ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
таъминлаш бўйича устувор йўналишлар ҳамда ҳудудий инвестицион жозибадорлик
баҳосини (қийматини) аниқлаш бўйича илмий-услубий тавсиялар ўрин олган