Инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш йўналишлари тадқиқи хусусида
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Амалда инвестиция сиѐсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва
унда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишларидан бири
ҳисобланади. Шундай экан, миллий иқтисодиѐтни ҳар томонлама ривожлантиришда
инвестицион жозибадорликни ошириш бевосита фаол инвестиция сиѐсатини
юргизишни талаб этади. Бу ўз навбатида, республикада чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиѐт соҳаларига ташқи
ва ички инвестициялар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги
босқичини бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Демак, инвестициялар ҳар
қандай иқтисодиѐтни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиѐтини таъминловчи куч
экан, барча имкониятларни ишга солиб иқтисодиѐтимизга йўналтириладиган
инвестициялар ҳажмини ошириш лозим.