КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Golibjon Yuldashev

Аннотация

Кичик бизнес субъектлари фаолиятида  инновацион маркетинг концепцияларини жорий этишнинг муҳим хусусияти шундаки, инновацион маркетинг тадқиқоти реал маҳсулот устида эмас, балки  унинг ишлаб чиқилган концепцияси устида амалга оширилади. Бу эса, анъанавий маркетингдан фарқли ўлароқ, инновацион маркетинг соҳасидаги маркетинг тадқиқоти усулларида маълум ўзига хосликлар мавжудлигидан дарак беради. Инновацион маркетинг концепциясининг асосий мақсади инновацияларни бозорга киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва янги маҳсулотнинг бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаши ва келгусида унинг экспортини таъминлашдан иборат. Шунинг учун анъанавий маркетингдан фарқли равишда инновацион маркетинг концепцияси асосида инновациялар бозорини тадқиқ этиш, янгиликлар бозорини тест қилиш, бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш, талабни шакллантириш, истеъмолчилар хулқ-атворини моделлаштириш орқали бозор сегментларини тадқиқ этиш ётади. Инновацион маркетинг концепцияси бозорни сегментлаш, маҳсулот тўғрисида истеъмолчи тасаввурини шакллантириш билан белгиланади. Инновацион маркетинг стратегиясининг муҳим жиҳати истеъмолчиларнинг инновацияни чуқур идрок этиш жараёнлари   асосида янги маҳсулотга бўлган талабини ўрганиш ва уни прогноз қилишдан иборат.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

References

Ж.О. Имомов, кат.ўқит. Ғ.Т. Юлдашев. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишда халқаро сифат стандартларининг аҳамияти. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. –Т.: ТДИУ, 2014. –447б.

Юлдашев Ғ.Т., Гафуров С. Б.. Иқтисодиётнинг реал сектори сифатида чорвачилик тармоғини ривожлантириш йўналишлари. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. –Т.: ТДИУ, 2014. –447б.