Баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Мамлакатимизда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, никоҳ муқаддаслигини ёш авлод онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Оддий ҳаётий ҳақиқат шуки, жамият тараққиётида, маънан баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни беқиёс.Азал-азалдан Шарқ халқларида, хусусан, ўзбек халқида аёлни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш энг олийжаноб фазилатлардан бири саналган. Шунинг учун ҳам мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ биринчи Президентимиз И.А.Каримов раҳнамолигида хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилгани таҳсинга сазовордир. Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеини кўтариш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш, манфаатини ҳимоялаш, мехнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, давлатимизнинг, жамиятимизнинг устувор йўналиши ва мақсадларидан бирига айланди. Шу боис хотин-қизларга муносабат масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
##plugins.themes.bootstrap3.article.details##
References
Rahmatova, D. (2019). Туризм фаолиятини ривожлантиришда музейларнинг тутган ўрни. Архив научных исследований, 1(1). извлечено от https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/531
Rahmatova, D. (2019). ЖАМИЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ. Архив научных исследований, 1(1). извлечено от https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/507