Турмуш фаровонлиги назарияси

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Shoira Israilova

Аннотация

Ушбу қўлланма 5А340101 “Иқтисодиёт назарияси” магистратура мутахассислиги талабалари
учун мўлжалланган намунавий ва ишчи дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури ҳамда Давлат таълим стандарти асосида тайёрланган.
Республикамизда мустақилликка эришилган дастлабки кунданоқ, асосий эътибор, аҳолининг
турмуш фаровонлиги ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга, шу соҳада ишлаётган ходимларни бозор
иқтисодиёти шароитида ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилди. Айниқса, ижтимоий-маданий, илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари юқори даражада ривожланмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳалари
халқ таълими, соғлиқни сақлаш, санъат ва маданият, илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт, илмий
изланишлар, давлат бошқаруви, мудофаа, маиший хизмат каб и соҳаларни қамраб олади. Буларсиз
жамият тараққиётини тасаввур этиш мумкин эмас. Чунки бу соҳа ходимлари меҳнатнинг умумий
йўналиши инсон ва жамиятнинг ижтимоий, маънавий ривожланиши учун қаратилган. Ўқув
қўлланмада ана шу масалалар ўз аксини топган.
Ўқув қўлланма мазмунини баён этишда Президент Ш.М.Мирзиёев асарлари, республика
қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлардан, мамлакатимизда нашр этилган дарслик ҳамда ўқув
қўлланмалардан, шунингдек, унинг илмий ва амалий жиҳатдан мукаммаллик даражасини ошириш
мақсадида монография, диссертация ва авторефератлар, республика ҳаётига оид статистик
материаллардан кенг фойдаланилган. Қўлланма олий ва ўрта махсус ўқув юртларида “Иқтисодиёт
назарияси” фанидан дарс берувчи ўқитувчилар, аспирант, магистратура ва бакалавриат талабалари,
малака ошириш институти тингловчилари учун мўлжалланган, ундан бу фан билан қизиқувчи барча
китобхонлар ҳам фойдаланиши мумкин.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

References

1.Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси – Т: “Ўзбекистон” 2017..
2.Мирзиёев Ш.М. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. Тошкент : Ўзбекистон, 2017. -592 б.
3..Ходиев Б. Ю.Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси.
Дарслик. – Т.: Iqtisod-moliya, 2017. – 728 бет.