Рақамли иқтисодиѐтнинг ривожланиш истиқболлари, муаммолар ва имкониятлар
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат органлари, турли ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
2020-2025 йилларда Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Унинг стратегик мақсади – электрон ҳукумат тизимининг кейинги босқичига ўтиш, интеграциялашган ҳукуматни ривожлантиришга кўмакла-шишдир. Бунда асосий эътибор давлат органларининг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш ҳамда ривожлантиришда ягона технологик ѐндашувни амалга ошириш, маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш, ишлов бериш ва алмашиш тамойилини таъминлаш, ―Электрон ҳукумат‖ тизими иштирокчиларининг ўзаро келишилган, бир-бирини тўлдирувчи ва бирлаштирилган усуллари ва ѐндашувларини қўллашга қаратилган.
Ҳозир жаҳоннинг турли мамлакатларида молиявий технологиялар, ер ресурсларини бошқариш, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида блокчейн тизимидан фойдаланилади. Блокчейн тизими ҳар қандай соҳанинг шаффофлик даражасини оширади, коррупция ҳолатларининг камайишига хизмат қилади.
Айнан рақамли иқтисодиѐт кириб келиши билан рақамли платформалар яратиш ва тез суръатларда ўсиб бораѐтган рақамли маълумотларни монетизация қилиш муаммолари вужудга келмоқда. Бунда қиймат ярата олиш йўлларини, мазкур жараѐнлардаги тўсиқларни бартараф этиш воситаларини аниқлаш муҳимдир. Бу қийматни яратиш ва тарқатиш салоҳиятини, қийматни янгилаш, бошқариш ҳамда қийматни қўлга киритиш шаклларини тушуниш имконини беради.