ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstract
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, аграр муноасабатларнинг янги турини шакллантириш мустақиллик йилларида республикада амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Ислоҳотлар доирасида кўзда тутилган вазифаларни изчил амалга ошириш натижасида мамлакатда дон мустақиллигига эришилди, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, сут, тухум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жон бошига етиштириш кўрсаткичлари мунтазам равишда ортиб борди. Оқибатда республика деярли барча озиқ – овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи тўлиқ таъминлаш имкониятига эга бўлди. Бундай ҳолат мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратди.
Маълумки, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга ҳам эга бўлиб ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, республикада ушбу соҳани жадал ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш ислоҳотларнинг кейинги бочқичларида ҳам муҳим йўналиш сифатида эътироф этиб келинмоқда.
##plugins.themes.bootstrap3.article.details##
References
Юлдашев Ғ.Т., Гафуров С. Б.. Иқтисодиётнинг реал сектори сифатида чорвачилик тармоғини ривожлантириш йўналишлари. Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. –Т.: ТДИУ, 2014. –447б.