Ахборот технологиялари ёрдамида инновацион корхоналарини бошқариш тенденциалари

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Музаффар Абдуллаев
Абдужаббор Абдуллаев

Аннотация

Ҳозирги замон корхоналарини бошқаришнинг кўриниши қандай? Менежмент ибораси корхонанинг тирик ва фаолият кўрсатувчи шаклда сақланишини англатади. Умуман олганда, корхона бошқарувсиз, ўзидан-ўзи фаолият кўрсата олмайди. Бундан ташқари, корхона бу бир мақсад йўлида бир қанча шахслардан ташкил топади. Инновацион менежмент бир қатор тактик ва стратегик мақсадларни кўзлаб, янгиликка интилувчи шахсларни бирлаштириб иш юритишидир. Инновация тўғрисида бошқарувнинг бир нечта назариялари мавжуд ва улар тез ўз моҳиятини ўзгартирмоқда. Шу билан бирга инновацион менежментининг тенденциялари мавжуд бўлиб, улардан биринчиси бу – иерархик тузилмадан жараёнлаштирилган тузилмаларга ўтишдир. Буни яна вазифага асосланган менежмент деб ҳам юритилади. Одатда ташкилий тузилма функционал иреархия бўлиб, унда бир нечта малакали ва масъулият юкланган шахслар гуруҳларга бўлинган. Масалан, маркетологлар гуруҳи, маркетинг бўлими бошлиғига, у ўз навбатида маркетинг бўйича директор ўринбосарига ва х.к. ахборот берадилар. Тез ўзгарувчан бозор шароитида корхорналарнинг муваффақиятли фаолияти – аниқ ахборотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш билан кафолатланади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Абдуллаев, М., & Абдуллаев, А. (2020). Ахборот технологиялари ёрдамида инновацион корхоналарини бошқариш тенденциалари. Архив научных исследований, 1(15). извлечено от https://ejournal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/2035
Биография автора

Абдужаббор Абдуллаев, Андижон машинасозлик институти

Андижон машинасозлик институти профессори, и.ф.д.