Инновацион фаолиятни молиялаштиришда венчур фондларнинг роли

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Shaxnoza Begmatova

Аннотация

Жаҳонда инновацион фаолият ва уни самарали тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш асосида мазкур жараённи такомиллаштириш, инновацияларни тижоратлаштиришнинг янада самаралироқ механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий тартибга солиш йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантириш йўлида бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улар ичида айниқса, инновацион фаолиятни молиялаштириш механизмларининг якуний тизими йўқлиги бу борада ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалардандир. Давлат бюджети маблағлари чекланганлиги, республикада махсус инновацион жамғармалар камлиги ва хусусий сектор инновация фаолиятини молиялаштиришда деярли қатнашмаслиги венчурли молиялаштириш технологиясини қўллашни тақозо этади. Шу боис, мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида инновацияларни молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширилиши инновацион иқтисодиётни ривожланишига, пировардида ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишига хизмат қилади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Begmatova, S. (2019). Инновацион фаолиятни молиялаштиришда венчур фондларнинг роли. Архив научных исследований, 1(4). извлечено от https://ejournal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1030